Янгиликлар

Коронавируснинг илк ўчоғи Уханда чекловлар юмшатилади

638

Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида 8 апрелдан эътиборан транспорт қатновига қўйилган чеклов бекор қилинади. 

Хубэй соғлиқни сақлаш қўмитаси маълумотига кўра, 25 март куни провинцияга кириш-чиқишга қўйилган олиб ташланади, провинциянинг маъмурий маркази бўлмиш Уханда эса чеклов давом этиб туради. 

Маълумки, янги коронавирус айнан Ухандан тарқалган эди. Шаҳарда эпидемиологик вазият яхшиланган бўлса-да, бу ерда карантинни яна икки ҳафта давом эттиришга қарор қилинди. 

Хубэй провинцияси ва Ухан шаҳрида ҳозирча фақат соғлом кишиларнинг ҳаракатланишига рухсат этилади. Бунинг учун эса AliPay номли мобил илова орқали “яшил код” олишга тўғри келади. Бу код кишининг соғлоқ эканини ва жамоат учун хавф туғдирмаслигини кўрсатади. 

Ухан шаҳри 23 январдан эътиборан ташқи дунёдан ажратиб қўйилди: бу ерда транспорт қатнови тўхтатилди, шаҳарни фақат махсус рухсатнома олгачгина тарк этиш мумкин. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус юқтирганлар сони 500 мингдан ошди

580 15:00 27.03.2020

Ҳадемай қуёш чиқади!...

3050 11:16 27.03.2020

Чехияда инсонпарварлик ёрдами ўғирланди

811 19:30 26.03.2020

Хантавирус ҳам коронавирусдек хавфлими? – мутахассис фикри

2001 11:30 26.03.2020

Хантавирус: Хитойдан яна вирус чиқди, бир киши вафот этди

6077 11:30 25.03.2020
« Орқага