Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коронавируснинг “кентавр” деб номланган янги мутацияси тарқалмоқда. У қанчалик хавфли?

1082

Шу кунларда дунё вирусологлари коронавируснинг BА.2.75 деб аталган янги мутацияси жаҳон бўйлаб кенг тарқалишидан жиддий хавотирда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

“Кентавр” номи билан ҳам юритилаётган ушбу кичик штамм илк бор июнь ойи бошида Ҳиндистонда аниқланганди. Ўшандан бери бу ерда касалланишлар сони кескин ошди.

Масалан, ҳинд диёрида жорий йилнинг 1 июнь санасида 3700 кишида COVID-19 қайд этилган бўлса, айни пайтга келиб кунига ўртача 17 минг беморга коронавирус ташхиси қўйиляпти.

Ташвишланарли жиҳати, BА.2.75 жуғрофияси кун сайин кенгайиб бормоқда. Ҳозирга қадар у Ҳиндистондан ташқари, Япония, Германия, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияда ҳам рўйхатга олинди.

Тадқиқотчилар ушбу вирус турини “иккинчи авлод”га мансуб субвариант сифатида баҳолашяпти. Чунки у “омикрон”нинг BА.2 версияси мутацияга учраши оқибатида ҳосил бўлган.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги вариантни диққат билан кузатиб бормоқда. Аммо унинг жиддийлигини баҳолаш учун ҳали етарли намуналар йўқлиги айтиляпти. 

Европа олимлари эса BА.2.75 “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлироқ ва янада оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин, деган фикрда.

Чунки бу инфекция тури BА.2 билан солиштирилганда, саккизта қўшимча оқсил мутациясига эга. Шундан келиб чиқиб, BА.2га қарши ҳосил бўлган иммунитет BА.2.75 га нисбатан самара бермаслиги эҳтимоли юқори.

Содда қилиб айтганда, “омикрон”нинг BА.2 варианти билан хасталаниб, соғайган одам BА.2.75 ташувчиси билан алоқа қилса, қайта касалланиш хавфи мавжуд.

Шунга қарамай, бугунги кунда коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналар хасталикни енгишда энг самарали чора сифатида эътироф этилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

241 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

707 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

631 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

532 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

253 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

224 16:30 01.12.2022
« Орқага