Янгиликлар

Коронавируснинг сабаби илонларми?

7387

Journal of Medical Virology журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига биноан, Хитойдан келиб чиққан янги коронавируснинг энг эҳтимолий манбаи Ухандаги бозорда сотилган илонлар эканлигини аниқлашди.  

Хитойлик олимлар янги вируснинг батафсил генетик таҳлилини ўтказдилар ва унинг натижаларини бошқа вируслар учун мавжуд бўлган генетик маълумот билан таққосладилар. Улар 2019-nCoV - бу кўршапалаклар ичида бўлган коронавирус ва номаълум келиб чиқадиган бошқа коронавируснинг бирикмаси ва одамларга эса илонлардан юқади деган хулосага келишди. Судралиб юрувчилар организмида вирусли оқсилнинг рекомбинацияси содир бўлди, шундан сўнг унинг илонлардан одамларга юқиши мумкин бўлди.

Тадқиқот натижалари вируснинг асосий манбаси касаллик тарқалишининг маркази бўлган Уханьдаги улгуржи бозорда сотиладиган маҳсулотлардан излаш керак деган дастлабки тахминни тўлиқ тасдиқлайди.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳалокатли вирусни ташувчиси тасмали крайт ва кобра - кўршапалакларни овлайдиган илонлардир. Улар Ухандаги бозорда сотилган.

Таҳририятдан: Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилиш лозим эканлигини шу мисол ҳам кўрсатиб турибди.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар». 

Ҳатто намозда ҳам ўдириш буюрилган илонни ейдиганларга бундан баттар касалликлар ҳам келиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мўғулистон президенти карантинга жойлаштирилди

460 23:30 28.02.2020

Хитойдаги шифокор нима дейди?

5502 20:30 28.02.2020

ЖССТ раҳбари: “Коронавирус бўлиши муқаррар...” 

1215 10:20 28.02.2020

Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 2,8 мингга яқинлашди

595 16:02 27.02.2020

Коронавирусга чалинган хитойлик ва унинг турмуш ўртоғи жиноий жавобгарликка тортилди

1353 18:40 26.02.2020

Италия коронавирус занжирида

1002 18:00 26.02.2020
« Орқага