Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун марказ ташкил этилади

487

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 37-сонли қарори имзоланди.

Унга кўра 2022 йил 1 январдан бошлаб агентлик қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;

– тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш;

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа таъсир чораларини кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва ушбу хабарларни текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиб олиш;

– резонанс ва муҳокамаларга сабаб бўлган коррупцияга оид фактлар бўйича ишни кўриб чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда матбуот анжуманлари ўтказиш.

Қарорга кўра, Коррупцияга қарши кураш агентлигига давлат органлари фаолияти очиқлиги соҳасида юклатилган қўшимча вазифаларни молиялаштиришга кўмаклашувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган “Call-марказ” ишга туширилади.

Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Депутат Нуриддин Зайнитдинов: «Коррупционерларни деб кетсам, улар хурсанд бўлади...»

843 12:10 20.01.2022

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги бўйича рейтинг тузилади

290 15:33 13.01.2022

«Адлия вазирлиги нега мужмал ибораларни қўллашни бошлаяпти?» ёхуд коррупцияга қарши курашда рўмолнинг ўрни ҳақида

6622 12:02 13.12.2021

Нетаняҳу коррупцияда айбланмоқда

570 13:28 23.11.2021

Коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар берганлар давлат ҳимоясида бўлади

482 16:30 19.11.2021
« Орқага