Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Косово ҳам Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатди

369

Кеча, 1 февраль куни Исроил ва Косово Республикаси ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилди. Бу борадаги битимни икки давлатнинг ташқи ишлар вазирлари – Габи Ашкенази ва Мелиза Харадинай-Стубла имзолади. 

Битим онлайн маросимда имзоланди ва томонлар имзоланган ҳужжатни электрон почта орқали бир-бирларига юбордли. Ашкенази Исроил ва Косово ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганини муҳим тарихий воқеа деб атади. 

Яқин орада Қуддусда Косово элчихонаси очилиши кутилмоқда. Шу пайтгача аҳолисининг аксари мусулмонлардан иборат бирорта давлат Қуддусда элчихона очмаган. 

Исроил ва Косово ўртасидаги келишувга ўтган йилнинг сентябрида, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональ Трампнинг воситачилигида эришилган эди. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: НАТО Югославияда ҳарбий операция бошлади

588 15:00 24.03.2021

Косово Қуддусда элчихона очган илк мусулмон мамлакат бўлди

1004 09:30 15.03.2021

Мусулмонлар етакчиси насронийларни Рождество билан табриклади

2190 09:56 27.12.2020

Шошилинч: Косово президенти ҳибсга олинди

963 14:20 06.11.2020

Косово президенти ҳарбий жиноятларда айбланяпти

688 16:00 25.06.2020
« Орқага