Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Косово президенти ҳарбий жиноятларда айбланяпти

687

Нидерландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган Косоводаги жиноятлар бўйича халқаро суднинг махсус прокуратураси Косово президенти Ҳошим Тачини 1998-1999 йилларда  инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятларни содир этишда айблади. Айблов ҳақида кеча, 24 июнь куни махсус прокуратура сайтида эълон қилинди. 

Айблов хулосасига кўра, Тачи, Косова парламентининг собиқ спикери Қадри Весели ва бошқа бир қатор кишилар қотиллик, одам ўғирлаш ва қийноққа солиш билан шуғулланган. Улар қарийб юз қотилликда айбланмоқда. Қурбонлар орасида косоволик албанлар, серблар, лўлилар, бошқа этник гуруҳлар ҳамда сиёсий мухолифлар борлиги айтилмоқда. 

Ҳошим Тачи эса айбловларни рад этмоқда. У мустақиллик учун Сербияга қарши курашган Косово озодлик армиясининг етакчиларидан бири бўлган. 

1998-1999 йиллардаги мустақиллик учун курашда 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ҳарбий ҳаракатлар НАТО Сербияга авиазарбалар бергандан кейингина тўхтади. Альянс бу зарбалар Слободан Милошевич бошчилигидаги серб ҳукумати Косоводаги этник тозалашни тўхтатиши учун амалга оширилганини айтган эди.   

2008 йилда Косово ўз мустақиллиги эълон қилди ва у юзга яқин давлат томонидан тан олинган.

Сардоба фожиаси: зарар кўрган масжид ҳамда қабристонлар тўлиқ таъмирланди

Индонезияда «Ҳалол» стандарти қандай жорий қилинган?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муслима аёл Нидерландия парламентига сайланди

330 12:30 25.03.2021

Нидерландия ҳам уйғурлар геноцидга учраётганини тан олди

668 09:00 26.02.2021

Нидерландиялик сиёсатчи Эрдоғанни террорчига чиқарди

1093 17:00 16.02.2021

Нидерландия: Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақоратлашни жиноят деб ҳисоблаш талаб қилинди

994 20:30 13.02.2021

Нидерландия ҳукумати геноцидни тўхтатиб қололмаган аскарларини мукофотлайди

850 11:05 11.02.2021

Радикал сиёсатчи Нидерландияда Қуръонни тақиқламоқчи 

1183 13:15 18.01.2021
« Орқага