Косованинг Соғлиқни сақлаш вазири Арбен Витиа 25 май куни матбуот анжумани ўтказди. У минтақадаги диний жамоалар вакилларига 28 май, пайшанба кунидан бошлаб черковлар ва масжидларни зиёрат қилиш учун қайта очилишини маълум қилди. Албаниянинг Telegrafi ахборот агентлигига кўра, коронавирусга қарши кураш бўйича бошқа чора-тадбирлар енгиллашади.
Косово фуқаролари учун яхши янгиликлардан бири, шубҳасиз, ҳаракат жадвалининг бекор қилиниши бўлиб, унинг ўрнига оддий ва тушунарли комендантлик соати киритилади. Агар илгари уйдан фақат аниқ белгиланган вақтда 1,5-3 соатга чиқиб кетиш мумкин бўлса, энди фуқаролар эрталаб соат 5 дан кечки 9 гача бемалол юришлари мумкин.