Крайстчерчлик террорист уни жиноятга ундаган омиллар тўғрисида гапириб берди

15:30 19.03.2019 7043

Крайстчерче масжидидаги террорчилик ҳаракатида айбланаётган 28 ёшли Бертон Таррант тергов жараёнида уни жиноятга нима ундаганини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра бу Европада мусулмонлар томонидан содир этилган террорчилик ҳаракатларига жавоб бўлган. Ҳуружни ташкил қилиш тўғрисида у икки йилдан буён ўйлаб келади. Ваҳшиёна ғоя унда 2017 йили Стокголмда мусулмон ҳайдовчи томонидан, қасддан юк машинасида одамларни босиб ўлдирганидан сўнг пайдо бўлган, дея хабар беради islamtoday.ru.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!