Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кубада ёш болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

398

Куба дунёда биринчи бўлиб кички ёшдаги болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлади. Душанба куни Сьенфуэгос провинциясида 2-11 ёш оралиғидаги болаларни эмлашга киришилган. Эмлашда Кубанинг ўзида ишлаб чиқарилган ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тан олинмаган Abdala ва Soberana препаратларидан фойдаланиляпти.

Ҳукумат 2020 йилнинг мартида ёпилган мактабларни жорий йил октябрида очишни режалаштирган. Унгача барча ўқувчилар эмланган бўлиши керак. Шу пайтгача дарслар телевидение орқали олиб борилди, чунки оилаларнинг барида ҳам интернетга уланиш имконияти мавжуд эмас.

Дунёнинг бир қатор минтақалари, хусусан, Европа Иттифоқида вакцинация 12 ёшли болалардан бошланган. Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуэла тез орада 12 ёшдан кичикларни ҳам эмлаш бошланишини эълон қилган.

Куба ҳукумати Россия ёки Хитойдан вакцина олишни истамади, бундан ташқари ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришга мўлжалланган COVAX дастурида ҳам қатнашмаяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ экспертлари Венесуэла, Эрон, Куба ва Сурияга қарши санкцияларни танқид қилишди

803 15:50 12.08.2021

Кола сотилмайдиган, деразалари ойнасиз давлат

4595 06:05 12.08.2021

Куба ҳукуматга қарши намойишлар пайтида бир киши вафот этган

519 12:15 14.07.2021

АҚШ Куба ҳукуматини намойишчиларга нисбатан куч қўлламасликка чақирди

608 12:55 12.07.2021

Куба Исроилнинг Ғазога ҳужумларини қоралади

1329 07:00 15.05.2021
« Орқага