Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кўчада намоз ўқиганлар баҳс марказида қолиб кетди

3003

Москва мусулмонлари диний бошқармаси мусулмонларни бошқаларнинг салбий реакциясини олдини олиш учун беш вақт намоз ўқиладиган жойни танлашда мулоҳаза билан ёндошишга чақирди.

Ушбу баёнотнинг сабаби "Деливери клаб" ва "Яндекс.Еда" курьерларининг  Новогирееводаги "Макдоналдс" ортидаги ялангликда намоз ўқигани бўлди.

Кўчада ибодат қилаётган мусулмонларнинг тасвири жамиятдаги одамларнинг икки лагерга бўлинишига сабаб бўлди. Баъзилар мусулмонлар масжидда ёки уйда ибодат қилишлари ва "одамларни қўрқитмасликлари" кераклигини таъкидлайди. Қарама-қарши нуқтаи назарни қўллаб-қувватловчилар ҳеч кимни безовта қилмасдан яланг жойда ибодат қилаётганлари учун мусулмонларни айбламайдилар.

"Москва 24" хабарига кўра, баъзи норози фуқаролар ҳатто полиция чақиришган. Бироқ ҳужжатларни текширгандан сўнг, ҳужжатлари жойида бўлган намозхонларга ҳеч қандай айб қўйилмаган.

Москва мусулмонлари диний бошқармаси раисининг ўринбосари Марат Алимов бўлган воқеани пойтахт ҳудудида масжидларнинг етишмаслиги билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, пойтахтдаги икки миллион мусулмон учун атиги тўртта масжид бор ва одамлар ибодат қилишлари учун жой  керак. Шу билан бирга, ёшлар билан намозни  ҳар қаерда ўқимаслик ҳақида маърифий суҳбатлар олиб борилмоқда.

Алимов шунингдек, мусулмонлар Москва аҳолисининг анчагина қисмини ташкил этиши ва турли миллат ва динларнинг вакиллари билан ёнма-ён жанг қилиб, Иккинчи Жаҳон уруши ғалабасига катта ҳисса қўшганликларини таъкидладилар.

"Москвада нафақат руслар яшайди. Ғалабанинг 75 йиллиги яқинлашишига бизнинг мусулмон боболаримиз ҳам ҳисса қўшишган", деб қўшимча қилди Москва муфтийининг ўринбосари.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон қуролларни Россиядан оляпти — SIPRI

585 18:45 29.10.2020

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

1401 11:19 29.10.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2342 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1599 12:30 24.10.2020

Путин Тоғли Қорабоғ можаросида ким томонидалигини аниқ айтди

13005 12:03 24.10.2020

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1356 10:35 23.10.2020
« Орқага