Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кучли қурғоқчилик туфайли Сомалида очарчилик бошланиши мумкин

696

Британиянинг “Оксфам” хайрия ташкилоти ҳисоботига кўра, Сомалида сўнгги 40 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик кузатилмоқда. Бунинг оқибатида 2022 йилда миллионлаб киши очликдан азият чекиши мумкин. 

“Сомалининг қарийб 90 фоизи кетма-кет уч мавсум ёғингарчиликсиз қолиб, қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Айрим минтақалар сўнгги 40 йилдаги энг кучли қурғоқчиликка дуч келди. 3,5 миллионга яқин киши аллақачон жиддий озиқ-овқат танқислигига учраган, кейинги йил бошида эса яна миллионлаб одамлар очарчиликка дучор бўлиши мумкин”, – дейилади ташкилот ҳисоботида. 

Қайд этилишича, кейинги мавсумда экин экиш ёки чорва учун яйлов топиш имконияти деярли йўқ.

РИА “Новости” хабарига кўра, Сомалида иқлим ўзгариши сабабли давом этаётган қурғоқчилик, узоқ давом этган уруш, чигирткалар ҳужуми ва коронавирус пандемияси мамлакатда очарчиликка сабаб бўлди.

“Оксфам”нинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда 7,7 миллион киши, яъни Сомали аҳолисининг қарийб ярми шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Глобал очлик индексига кўра, Сомали 2021 йилда очликдан энг кўп азоб чекаётган мамлакатга айланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европадаги қурғоқчилик ёхуд туби кўринган дарёлар

1053 11:35 17.08.2022

Автомобиль ювиш мумкин эмас — Францияда сув истеъмоли чекланди

577 11:45 15.08.2022

Италия кучли қурғоқчиликка дуч келди

553 16:55 06.07.2022

Сомали қаттиқ қурғоқчиликдан қийналяпти 

728 17:45 17.02.2022

Сомали аҳолиси қурғоқчилик туфайли уйларини тарк этяпти

1148 17:35 30.12.2021
« Орқага