Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Кучуклар ва мушуклар фарзанднинг ўрнини эгаллаяпти» – Рим папаси 

2063

Рим папаси Франциск фарзандли бўлиш ўрнига уйда ҳайвон боқадиганларни танқид қилди. Би-би-сининг хабар беришича, папа ота-она бўлишни истамаслик инсонийликдан узоқлаштиришини таъкидлаган. 

«Тамаддунлар шу тариқа кексаймоқда ва инсонийликдан маҳрум қолмоқда, чунки оталик ва оналик билан келадиган бойлик йўқ бўлмоқда», – деди у чоршанба куни Ватинканда. 

Францискнинг айтишича, инсонлар фарзандли бўлишни истамаяпти ёки фақатгина битта фарзанд кўряпти, бу эса худбинликнинг бир туридир. 

«Жуда кўплаб жуфтлар фарзанд кўришни истамайди ёки фақатгина битта фарзандли бўлади, лекин иккиталаб кучук, иккиталаб мушук олишади. Кучуклар ва мушуклар болаларнинг ўрнини эгаллаяпти», – деди католиклар етакчиси. 

Шунингдек, папа биологик сабабларга кўра фарзандли бўла олмаётган жуфтларга бола асраб олишни маслаҳат берди. 

Аввалроқ Франциск жуфтларнинг фарзандли бўлишни истамаслигини фожиа деб атаган ва туғилишнинг камайиши “демографик қиш”га сабаб бўлишини таъкидлаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рим папаси қўшнимиз Қозоғистонга келади

506 17:45 01.08.2022

Рим папаси Канадада черков ваҳшийликлари учун  узр сўрамоқчи

567 14:45 26.07.2022

Канададаги черков мактабларида болаларнинг қабри топилган. Рим папаси кечирим сўради

1021 13:30 02.04.2022

Собиқ папа черковдаги можаро учун кечирим сўради

1197 16:30 09.02.2022

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

1340 09:30 15.11.2021
« Орқага