Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“Куфада тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”

1275

Илм Аллоҳ таолодан Саййидимиз соллалоҳу алайҳи васалламга, сўнгра саҳобаларига, сўнгра тобеинларга, сўнгра Абу Ҳанифага, сўнгра талабаларига кўчди. Хоҳлаган бунга рози бўлсин, хоҳлаган инкор қилсин. Ҳақиқат ўзгармайди.

Ислом географияси ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврида жиддий шаклда ободонлаштириш ишларига гувоҳ бўлди. Бир қанча янги шаҳарлар қурилди. Шу аснода ҳижратдан 17 йил ўтиб Басра ва Куфа шаҳарлари барпо қилинди. Ҳазрати Умар Куфага ўзгача эътибор қаратдилар. Фасиҳ араб тилида сўзлашадиган қабилалаларни шаҳар атрофига жойлаштирдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни халққа таълим беришлари учун Куфага юбордилар. Саъд ибн Абу Ваққос, Ҳузайфа, Аммор ибн Ёсир, Салмон Форсий ва Абу Мусо Ашъарий каби олим саҳобалар ҳам шаҳарнинг маърифатига ҳисса қўшишда Ибн Масъудга ёрдам бердилар. Куфа илм-маърифат шаҳрига айланди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шаҳарга келганларида фақиҳларнинг кўплигидан мамнун бўлиб шундай дегандилар: “Ибн Масъудга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Бу шаҳарни илмга тўлдирди. Унинг талабалари шаҳарнинг қандилларидир”.

Ҳазрати Али илмга камида ибни Масъуд розияллоҳу анҳучалик аҳамият қаратдилар. Халққа фиқҳни ўргатишда давом этди. Куфа Ислом Давлатининг пойтахтига айланганидан ва олим саҳобалар шаҳарга келганларидан сўнг Куфа, Ислом шаҳарлари орасида фақиҳлари, муҳаддислари, Қуръон ва араб тили билан машғул олимларининг кўплиги билан тенги йўқ бир шаҳар ҳолига келди.

Муҳаммад ибн Робий ал-Жизий ва Суютий Мисрда жойлашган саҳобийларни сон бўйича санаб чиқарканлар уч юз кишинигина аниқлай олдилар. Ижлий эса фақат Куфага жойлашган саҳобаларнинг бир минг беш юз нафар бўлганларини, улардан 70 нафари Бадр асҳоби эканлигини айтадилар.

Саҳобаларнинг баракотли ишлари бутун шаҳарни университетга айлантирди. Анас ибн Сирин Куфани таърифларкан шундай дегандилар: “Куфага келганимда боқдимки шаҳарда тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”. Шаҳарнинг илм-фан билан тараққий этиб, шундай ҳолатга келиши туфайли Куфа, Уммавий зулми урчиган даврда зулм остидаги мўминларнинг бошпанасига айланди.

(давоми бор)   1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан

Таржимон: Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Абу Ҳанифа кўрган саҳобалар

1181 18:55 09.06.2021

“Имоми Аъзам изидан” (14-қисм)

988 03:30 04.05.2021

Тожирликдан олимликка

1399 22:00 30.04.2021

Қозилик мансабини қабул қилмадилар...

1242 23:00 19.03.2021

Имоми Аъзам давлат вазифасини қабул қилмагани учун дарраланди

1504 21:00 10.03.2021
« Орқага