Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Куфр (даҳрийлар) аҳлининг қонини ҳалол санаш

680

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (саккизинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Учинчи : куфр (даҳрийлар) аҳлининг қонини ҳалол санаш

Демак экстремистик жамоалар иддаосича, кофир одамнинг қонини тўкиш ҳалол ҳисобланади. Улар мазкур айбсиз кофирларни қасддан ўлдиришнинг сабаби мусулмонлар уларни жамиятида жазоланганлари каби уларнинг ҳам мусулмонлар муносиб жазолашлари керак, дейдилар. 

Агар ғайридинлар яшаётган бирор жамиятда мусулмон қариялар она ва болалар улар томонидан ўлдириш ва тажовуз каби азиятлар нишонига айланса, у ҳолатда уларнинг ўзига ҳам айни шу муомалани қўллаш жоиз бўлади. Бу фикрларнинг барчаси тўлиғича ботил фикрлардир. Чунки тинч яшаётган ғайридинга нисбатан мусулмон одамни адоватда бўлиши мумкин эмас. Акс ҳолда яна бошқа бир жамиятда у ердаги мусулмонларга адоватда бўладиган бирор ғайридин чиқиб қолмасин. Аслида адоват, кофирлар ёки мусулмонларга эмас балки жамиятда ёмонлик уруғини сочаётган одамларга қаратилган бўлиши керак. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “жиҳод ва сияр ” китобларида келтирган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қатл этилган аёлни кўрганларида саҳобаларни гўдак ва аёлларни ўлдиришдан қайтарганлари келтирилади.  

Аллоҳ Таоло ояти каримасида хабар беради:

“Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини  кўтармас”. ( Анъом, 164)

Ушбу ояти карима ҳам жамият аъзоларига нисбатан  адоватда бўлмаган одамга зулм қилиш ҳаром эканига далолат  қилади.  Демак юқоридаги фикрда бўлган мутаассиб, экстремистик жамоаларнинг шубҳали иддаолари уларни динимизда бўлмаган бидъат-хурофотларни кашф қилишига олиб келди. Аслида уларни кирдикорларини шаръий асослар билан таҳлил қилсангиз,  барча далиллар ўзларининг зиддига  далолат қилишини гувоҳи бўласиз.   Яъни мусулмонлар билан тинч-тотув яшаётган ғайридинларни, бошқа жамият аъзоси бўлган ғайридинларнинг қилган ишлари сабабли қатл қилишнинг шаръан далили йўқдир. Бу иш уларни қилмаган ишлари учун жазолаш бўлиб қолади. Яъни қўли қонга ботмаган ғайридинлардан қўлни тийиш зарурлиги. Айни шу маънони аллома Қуртубийнинг қуйидаги сўзидан ҳам билиб олиш мумкин: 

“Қон давоси (қасос ёки жазо бериш учун шаръий асос) уни ноҳақ тўккан одамгагина қилинади. Чунки шариатнинг аслий қоидаси ноҳақ қон тўкишнинг олдини олишга қаратилган. Шундай бўлгач уни даъво қилишда албатта кучли ва аниқ асос керак”. 

Аммо бугунги воқеликда турли экстремистик жамоалар нафқат тинч аҳолига хавф солмоқда, балки, сайёҳлик транспортларини, ибодатхоналарни портлатмоқдалар.  Масалан 1978 йилда шу каби жамоалардан бири насроний талабаларига тажовуз қилган эди. Натижада томонлар ўртасида зиддият пайдо бўлиб, бу зиддият 1997 йилгача давом этиб келди. Бу иш сабабли ҳатто бир неча сайёҳлар қурбон бўлди.

Эндиликда  бундай хунрезликлар фақат Миср эмас, дунёнинг барча нуқталарида кузатилмоқда. Бу каби экстремистик жамоаларнинг кирдикорларини кузатар экансиз, уларнинг инсоний маданиятдан йироқ эканини, ояти карима ва ҳадиси набавияни бузиб, ботил таъвилларга асосланишини ва бу ишлари суннати набавияга мутлақо хилоф эканини англайсиз.

Тўртинчи: фуқароликни тан олмаслик

Турли экстремистик оқимларнинг ғайридинларга нисбатан тажовузкор  кайфиятда бўлиши сабабларидан бири давлатлар ичидаги ҳукумат тан оладиган фуқаролик тартибини қабул қилмаслигидир. Уларнинг фикрига кўра, аҳолисининг  асосий қисми мусулмонларни ташкил қилган жамиятларда ғайридин бўлиб яшаш мумкин эмас. Чунки улар мусулмонлар билан бўлган келишувларни барибир бузаверадилар. Экстремистик гуруҳлар мазкур фикрлардан келиб чиқиб исломий жамиятларда ғайридинларни таъқиб қилиш, кузатиш ишларини кучайтириш зарур, деб биладилар. Ҳолбуки, ғайридинлар билан бир жамият фуқаролиги остида яшаш ҳам динимизнинг талабларидан биридир. Зеро Ислом дини ўзини дастлабки давридан бошлаб бир жамият аъзолари орасида, уларни турли диёнат вакиллари бўлишидан қатъи назар, тарафкашлик ва тафриқа бўлишига йўл қўймаган. Балки жамият аъзоларининг барчасини бир ҳукм ва бир давлат сояси остида ўзаро тенглик, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни йўлга қўйди.

 Бу билан фуқаролар орасида тинчлик ва барқарорликни тутиб туриш, жамият аъзолари орасида тарафкашликни бирор кўринишига йўл қўймасликни таъминлади. 

Ислом жамиятлари шонли тарихи давомида турли диёнат вакилларини бир жамият фуқароси бўлиб яшаш дастуридан асло чекинмади. Аммо бугунги экстремистик оқимлар юзага чиқиб Ислом умматининг шавкатини синдирди. Улар “фуқаролик” талабларини ҳам яхши англамаганлари ҳолида қандай қилиб  бир жамият аъзолари орасида ўзаро маданий алоқаларни ривожлантириш йўлини тутадилар? Аслида бу иш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макка ва Мадина давридаги кўрсатиб берган амалий суннатларидан бири эди. Унга кўра мусулмонлар жамиятида ҳеч бир одам учун бошқаларга нисбатан айирмачилик сиёсатини юргизиш мумкин бўлмаган.  Мусулмон бўлган ва бўлмаган барча фуқароларнинг “фуқаролик” низоми талабларининг ижроси Ислом давлатларининг барчасида бирдек жорий бўлар эди. Айтиб ўтилган фикр-мулоҳазалар бугунги экстремистик жамоаларни Ислом шариати зиёси, Китоб ва Суннат асосида шаклланган “давлат” тушунчасига  эътибор қаратишга чақиради. 

Гоҳида шаръий далилларни нотўғри таьвил қилиш Исломнинг нурли суратини хиралашишига ва бошқа кўнгилсиз  ҳодисаларга сабаб бўлмоқдаки, бунинг ифодасини кейинги бобда ҳам кўриб чиқамиз.

(Давоми бор)  (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

472 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

364 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

254 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1011 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

192 15:44 27.01.2021
« Орқага