Иймон

Куфрдан имонга, яҳудийликдан Исломга ўтган Сафийя (розияллоҳу анҳо)

901

Эр-хотинлик муаммоларининг ечимида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) гаплашиб, қилаётган хато ишидан ёки нотўғри фикридан қайтариш билан хотинни ишонтириш услубини қўллар эдилар.

Оила ичида бундай услубга амал қилиш унинг мустаҳкам келажаги учун катта аҳамиятга эга. Ушбу услуб оилада эркинликни таъминлайди. Эркинлик эса ўзаро фикр алмашувга ва пайдо бўлган муаммони ҳамжиҳатликда ҳал қилишга хизмат қилади.

Сафийя (розияллоҳу анҳо) яҳудийлардан бўлганлар. У қавм Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳар хил ёмонликлар қилишган. Уларнинг душманлиги кучайиб кетгач, бир неча йил уруш қилинган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага келганларидан кейин уларнинг диний ва маданий ҳуқуқларига эркинлик бердилар. Бирор жанг бўлса, улар мусулмонларга  ён босишлари, қарши жанг қилмасликлари ҳақида сулҳ қилинди. Лекин улар ваъдага хилоф иш тутдилар: мусулмонларнинг ғанимлари билан битим тузиб, душманлигини ошкор қилдилар. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) улар билан жанг қилишга мажбур бўлдилар. Бану Назир ғазоти, Бану Қурайза ғазоти, Хайбар ғазоти каби жанглар шулар жумласидан эди.

Бану Қурайза ғазотида Сафийя (розияллоҳу анҳо)нинг оталари Ҳуяй ибн Ахтаб, Хайбар ғазотида эрлари Кинона ибн Рабеъ ва қавмларидан яна кўп сонли кишилар ҳалок бўлди. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ёмон кўриб қолган эдилар. Лекин феъллари ўзгаришига кўп вақт кетмади. Энг ёмон кўрган инсонлари энг яхши кўрган кишисига айланди.

Савол туғилади, қандай қилиб Сафийя (розияллоҳу анҳо)ни куфрдан имонга, яҳудийликдан Исломга, ёмон кўрувчи аёлдан барча инсонлардан ҳам яхши кўрадиган аёлга айлантириб қўйдилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ўзларидан ҳам яхши кўрадиган бўлдилар. У зот учун ўзларидаги бор нарсани фидо қилишга тайёр эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бирор касаллик тегса, шу касаллик ўзларида бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) соғ-омон қолишларини хоҳлар эдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) касал бўлганларида барча хотинлари тўпланишди. Сафийя (розияллоҳу анҳо): “Ё Расулаллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Аллоҳга қасамки, сиздаги (касаллик) менда бўлишини хоҳлар эдим”, дедилар. Бошқа хотинлари Сафийя (розияллоҳу анҳу)га кўз учиришди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни кўриб қолиб:

“Оғизларингни чайинглар”, дедилар. Хотинлари: “Нима сабабдан?” дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Унга (Сафийяга) кўз учирганларинг сабабидан. Аллоҳга қасамки, у тўғри сўзлади”, дедилар.

Сафийя онамиз ҳижрий 7-йил Исломни қабул қилганлар. Ҳижрий 50-санада Мадинаи Мунавварада вафот этганлар. Қабрлари Бақиъ қабристонида.

Аллоҳ таоло София розияллоҳу анҳо онамиздан рози бўлсин! 

“Исломда оила: муаммо ва ечимлар” китобидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобалар шундай эдилар...

795 08:30 25.02.2020

Соддалик бошқа, лақмалик бошқа...

1221 12:20 24.02.2020

Мисвок ишлатишнинг фазилатлари

962 08:30 22.02.2020

Ўз аёлига севгисини изҳор қилиши керакми?   

1467 08:00 22.02.2020

Танамизнинг ҳам ҳақи бор!

632 07:30 22.02.2020

Ким Абу Суфённинг уйига кирса...

1027 07:00 22.02.2020
« Орқага