Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кўкалдош мадрасасида сийрат мусобақаси бўлиб ўтди

1165

30 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида мавлуд ойи муносабати билан “Келинг пайғамбаримизнинг сийратларини ўрганайлик” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда

Тадбир пешин намозидан сўнг, тиловату Қуръон ўқилиб бошланди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлар идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов очиб берди. 

Мусобақада иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари иштирок этиб, ғолиблар умумий баллар ҳисобига кўра аниқланган. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, учинчи курс талабалари биринчи, иккинчи курс талабалари иккинчи ва тўртинчи курс талабалари учинчи ўринни эгаллаган. 

Абу Бакр Мансуров, Камрон Мусобоев ва Шерзод Солиевлар мусобақанинг энг яхши иштирокчилари сифатида эътироф этилган.

Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам қабул қилинади

990 18:20 21.06.2022

Кўкалдошда “Сийрат мусобақаси” бўлиб ўтди

910 11:50 27.11.2018

Кўкалдош мадрасасининг расмий сайти ўз фаолиятини бошлади

2183 11:20 12.02.2018
« Орқага