Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Кўкалдош» талабаси ҳафта ғолиби бўлди

454

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг Тиловат йўналиши бўйича 2-ҳафтанинг саралаб олинган 10 нафар қорилари ўзларининг маҳоратларини жуда чиройли тарзда намойиш этишди. 

Қашқадарёлик Муҳаммадамин Нажмиддинов 2-ҳафтанинг саралаб олинган қорилари орасида тенгсиз деб топилди. "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси ўқиган Аъроф сурасининг оятлари гўзал тарзда тиловат қилинди. 

Аллоҳ таоло мусобақада қатнашаётган барча қориларни ҳифзу ҳимоятида асрасин. Рамазон ойига қадар давом этадиган мусобақада ҳали минглаб қориларимиз Аллоҳнинг муборак каломини тиловат қиладилар. Ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, Қуръон ўқилган жойга Аллоҳнинг баракаси ёғилади. 

Умид қиламизки, Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танлови ҳам юртимизга барака ва раҳматлар ёғилишига сабаб бўлади. Бу жараёндан четда қолмаслик учун “AzonTV” ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

235 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

221 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1457 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

759 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

255 09:00 02.03.2021
« Орқага