Кулги...

07:00 10.01.2019 1196

Америкада эдим. Ўшанда мусулмонлар ўртасида Али ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳақларида шиддатли тортишув бўлганди. Асаблар таранглашган ва томонларни адоват ҳисси эгаллаганди.

Шунда бир америкалик: "Али ва Умар мамлакатингиз раҳбарлиги учун биздаги Трумэн ва Деви каби кураш олиб боришаётган кишиларми?", дея сўради.

Мен жавоб қилдим: "Йўқ. Улар бундан 1300 йил олдин Ҳижозда яшашган. Ҳозирги низо халифаликка уларнинг қай бирлари ҳақли эканлари ҳақида".

Америкалик бу жавобдан юмалаб қолгунча кулди. Мен ҳам унга қўшилиб кулдим. Лекин бу замирида йиғи бор кулги эди...

Али Вирдий
Мубашшир АҲМАД таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!