Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Кундалик

1886

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм)

Мутолаа

Аёлларни аёллар ҳам эзади


Али дастурхонни тайёрлаб, олдин бир-икки луқма еб олди. 

– Қорним пиёзнинг пўсти бўлиб кетди. Емасам, сенга ҳикоямни айтиб беришга кучим йўқ. 

Али дастурхонни йиғиштириб, чой олиб келди. 

– Мана, энди гаплашамиз. 

Тўсатдан унинг кўзлари Мишага тушди: 

– Миша... Кел, ёнимга кел. 

Лекин мушук жойидан қимирламади. Али ҳайрон бўлиб: 

– Дўстим, кайфиятим ёмон, неча кундан бери жониворга қарай олмаяпман. Шунга у ҳам менга қарамай қўйди. Бу эса Фазилат айтган гапни тасдиқлаяпти, – деди. 

Маликнинг юраги сиқилди: 

– Менимча, бу ерда мушукдан кўра муҳимроқман. Сўз бошлашингни кутяпман. Сенингча, мен ўйнаётгандек кўриняпманми? 

– Йўқ-йўқ. Бўпти, гапираман, – дея бошини қашлади Али. – Лекин уяляпман... Гапни нимадан бошлашни билолмаяпман. 

– Қаердан бошласанг, бошла, зерикиб кетдим. 

– Унда Фазилатни севиб қолганимдан бошлайман. Қўлини сўраганимда давлат мактабида ўқитувчи эди. Тўйимиздан кўп ўтмай, рўмоли сабабли ҳайдаб юборишди. Кейинчалик хусусий мактабда суғуртачи бўлиб ишлай бошлади. Мени етти йил кутган эди. Оиламдагилар уни ёқтирмас, ўзларига мос қизни хоҳлашарди. Лекин мен гапимда туриб олдим. Ўша пайтлар анча диндор эдим. Турмуш қурганимизда ҳеч вақомиз йўқ, қийинчиликда қолдик. Кейин ишларим йўлига туша бошлади. Аввал уни мактабдан бўшатиб олдим... Яхши пул топаётгандим. Котибадан тортиб оддий хизматчигача – кўплаб аёл-қизларни ишга қабул қилдим. Пулим кўпайгани сари қалбимдаги шайтоний истаклар ҳам ортиб борарди. Худодан узоқлашдим, бойлик мени қутуртирди. Пул одамларни бузади, деб эшитардим. Тўғри экан, пул жуда кам кишинигина ўзгартиролмаган. Мен ҳам адашдим, ходимларимдан бирига ошиқ бўлдим. Лекин бу муҳаббат эмас, ақлдан озиш эди. Уч йил олдин бирга яшай бошладик. Устига-устак яширин никоҳ ўқитиб, хушомадгўйларимни гувоҳликка чақирдим... Ҳолбуки, бу ножоиз; никоҳ ошкора ва гувоҳлар икки кишидан иборат бўлиши керак экан. Биз фақат гувоҳларга тегишли қисмини ҳал қилиб, виждонимизни тинчлантирдик. Мен уни шунчалик севдим, ўзимни шунчалик йўқотиб қўйдимки, Фазилатни бутунлай унутдим. Шугина эмас, тамоман совудим. Унга қон қустирдим. Мендан ажрашсин деб қилмаган ишим қолмади. Гапни чўзмай, дўстим, Фазилат кетганида иккинчи хотинимга хушхабар бердим. Исми Нарин эди. У бадбахт ҳамма нарсамни барбод қилди. 

– Тўғрироғи, сен ўзингни ва фариштадек янгамни адо қилдинг. Хўш, кейин-чи? Нарининг хушхабарни қандай қабул қилди? 

– Жудаям хурсанд бўлади, деб ўйлагандим. Бошқа ҳамма нарса деса майлийди, лекин нима деганини биласанми? “Ҳар кунлик эрни хоҳламайман. Ҳафтада бир марта келсанг, етади. Мен мазза қилиб яшашим керак”, деди. Қара-я, уни деб мунисамдан воз кечдим, у эса доимий эрни хоҳламасмиш. Эркакнинг хизматини қилмас экан. Яъни, унга машаққат чектирмайдиган эр керак. Бутун заҳматимни хотиним кўтараркан, хонимникига эса ҳафтада бир борарканман. Уйини жиҳозлаб, кўп-кўп пул бериб юраверарканман. Қандай бахт! Ундан бу сўзларни эшитганимда мени гўё жин ургандек бўлди. 

– Наздимда, сени жиндан ҳам баттарроғи урган. Гуноҳинг урган, гуноҳинг... Хўш, кейин нима қилдинг? 

– Бу гаплардан сўнг музлаб қолдим. Дарҳол алоқани уздим. У Фазилат каби аҳвол ўнгланар, деб кутмайди-ку. “Бўпти, ўзинг биласан!” деди. Бунинг номи ғурурни сақлаш эмиш. Қара-я! Оилали эркакка кўз олайтирганда ғурур эсига ҳам келмаганди, аммо кейин қаёқдандир пайдо бўлиб қолибди. 

– Ўзинг ундан яхшироқмисан? Аёлни йўлдан ур, кейин эса фақат уни айбла... Жамиятимиз бу борада адолатсиз. Йўлдан оздириш аёлларга хос, деб ўйлашади. Бу ноҳақлик, дўстим... 

– Адашяпсан, яъни Нарин борасида. Мени то ўзига ошиқ қилгунича қилмаган иши қолмади. Ҳар куни “Ёлғизман”, деб йиғлади. Собиқ севгилисига ўхшаганим учун мени кўрганида ўзини йўқотиб қўяётганини айтди. Унга ишониш билан ўзимни оловга ташладим. Наринни севганимдан кейин Фазилат нима қилса ҳам, кўзимга хунук кўрина бошлади. Айтяпман-ку, унга уч йил азоб бердим, деб... 

Али чой учун ошхонага кетаётганда ўзини қизиқтирган нарсани сўради: 

– Айтганча... Ростданам, сенинг ҳаётингда бундай аёл бўлмаганми?

– Йўқ! Аллоҳ асрасин, мен Худодан қўрқаман. Сенингча, номуссиз эркакка ўхшайманми? Номуссиз эркаклар шундай қилишади. Худди кўчадаги бетайин одамларга ўхшаб гапирасан. Олдин бунақа эмасдинг. 

– Тўғри, мен бойликни кўриб, динимни ҳам, ўзлигимни ҳам йўқотдим. Машааллоҳ, ҳозир сен мендан кўра яхшисан. Аввал бошқача эдинг. Энди чинакам номусли эркак бўлдинг. Бунга қандай эришдинг? 

– Одамнинг номусга оид нуқсонлари эътиқод, имон билан барҳам топади. Билдимки, юзта хотиним бўлса ҳам, кўчадаги бемаза аёлларга мойил бўлавераман. Эркакларни жалб қилиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қиладиган хотинлар бор. Ҳаром тортади, дейдилар. Аёл киши кўчада нима учун беҳаёлик қилади, тушунмайман. Кўзимни қарашдан тиймаслик билан нега Аллоҳга қарши чиқайин, нега Инжумга озор берайин? 

– Яхши-ю... сенга қизлар осилмайдими? 

– Осилади, лекин мен аҳамият бермайман. 

Али ошхонадан туриб гапирарди: – Эътибор бермасанг, ўлдим-куйдим, деб ўз ҳолингга қўйишмайди, янада кўпроқ ортингдан юришади, тўғрими? 

– Худди шундай. Мен енгилтак қизларга умуман қарамайман. Эркакнинг номуслиси ҳақиқатан ҳам эътиборни тортади. Инсоният бузилиб кетдими ёки доим шундай бўлганми, билмадим. Одатдаги одам улар учун ғалати кўринадиган бўлди. 

Али чой қуйиб, ошхонадан қайтиб келди: – Кимдир бу мавзуда эркакларга билим берса, дейман... 

– Бу иш билим эмас, имон билан ҳал бўлади. Менимча, Худодан қўрқиш ҳал қилади. Одам Аллоҳдан қўрқмайди, Унга ишонмайди, лекин хотинига ҳам хиёнат қилмас эмиш. Бу менга чўпчакдек туюлади. Агар Худодан қўрқмасам... 

Алига бу гап оғир ботди: 

– Нима, биз Аллоҳдан қўрқмаймизми? Малик овозини пасайтириб жавоб қилди: 

– Буни қилган ишларинг кўрсатади. Ўзинг яхши биласан. Майли, янга ҳақида гаплашайлик. Уни йўқотдинг, энди нима қилмоқчисан? 

Али стулга бошини тираб, Маликка маъюс тикилди: 

– Муаммо ҳам айнан шунда, нима қилишни билолмаяпман. Бунча ҳақоратлардан кейин қайтиб келиб, мен билан бирга яшаши баъзан тасаввуримга ҳам сиғмайди... 

– Нариндан алоқангни бутунлай уздингми? 

– Ўша заҳоти узганман. 

– Хўш, янгам бу ишдан хабардорми? 

– Йўқ! Унга билдирмадим. Ҳар доим “ишим бор”, дердим. Ишонарди, лекин ишларимдан ниҳоятда тўйган эди. 

Маликбей ҳайратда қолди: 

– Нега айтмадинг? 

Али яна бошини қашлай бошлади: 

– Айтолмадим. Нима бўлганда ҳам хотиним эди, мени севарди. Устига-устак вафодор эди. Балки шунинг учун ҳам айтолмагандирман?.. 

Малик хафа эди: 

– Энди мен сенга қандай ёрдам бера оламан? 

– ... 

– У ҳолда мен борай, сенга ёрдам бериши учун бошқа биронтасини топганинг маъқул. 

– Йўқ, шошма. Уни кўндиришга урин... Пушаймонлигимни айт... Ишқилиб нимадир қил. Менинг бошим қотган бўлса, сеники ҳам ишламай қолмагандир. Фақат, адашиб, Нарин ҳақида гапириб қўйма. Буни билса, қайтиб келиш нияти бўлса ҳам, аниқ қайтмайди. 

– Менимча, яхшиси, янгамни унутганинг маъқул. Ҳатто исмингни ҳам эшитишни истамаяпти. 

– Бу маълум. Нурга қўнғироқ қилсам, гоҳида гўшакни у кўтаради. Дарҳол қизимни чақиради. “Қандайсан?” десам, эшитмайди ҳам. Уни ўзимдан бутунлай совутибман. Камига мен туфайли касалхонага тушибди, Нурдан эшитдим. Лекин бунақага ҳам ўхшамайди. Нима эканини тушунмаяпман. Жуда катта хато қилдим, Малик, жуда катта. Менга доим “Дардимни айтадиган бирорта дўстим йўқ, кундалик дафтаримни ўзимга дўст қилдим”, дерди. Ҳақиқатан ҳам шундай, унинг кундалигингни олиб келай, ўқиб кўрайлик. 

– Яхши, лекин шахсий гаплари йўқми? 

– Йўқ, агар шундай бўлганида ўқиб берармидим? 

– Билиб бўлмайди, ҳарбий хизматда пайтимиз ҳам ундан келган хатларни менга ўқиб берардинг. 

– У пайтда ғўр, жоҳил эдик, муҳаббатдан кўзимиз кўр эди. Агар ҳозирги ақлим бўлганида ўша ишни ҳеч қачон қилмасдим. 

– Янгани ўша хатлар орқали яқиндан таниган эдим. Уни кўрганимда умуман бегоналикни ҳис қилмадим. Баъзан оғзимдан чиқиб кетар, янгам ҳам ҳайрон бўларди. “Мени шу қадар биладиган даражада таниш эмасмиз-ку?” дерди. У ёзган мактубларни ҳам, унга ёзилган нарсаларни ҳам энг аввал мен ўқиганимни қаердан билсин? 

– Мактубларини ўқитганимни, шундай эшаклик қилганимни унга айтмадинг, тўғрими?

– Айтармидим? Нега буни эшаклик деяпсан? Эшаклар маҳрамларидан келган хатни бошқа бировга ўқитмайди-ку! 

– Нималар деяпсан, эшакка мактуб келса, ўқитади-да! 

– Майли, кундаликни олиб кел, кўрайлик, янгамиз нималар ёзган экан. Али Маликка кўзининг қири билан қаради: 

– Кейин менга: “Эшаклар маҳрамларининг кундаликларини бошқа бировга ўқитмайди”, демагин.

* * *

Амина Шенликўғли 

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

676 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

507 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

552 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1330 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2591 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1526 15:50 01.06.2023
« Орқага