"Кундалик вирдлар белгилаб, ўзимга лозим тутмоқчиман"

17:30 25.02.2018 1919

Савол: Нафсимни ислоҳ этиш мақсадида зикрлардан тузилган мухтасар енгил вирдни ўзимга вазифа қилиб олишни истайман. Ана шу вирдлар, Аллоҳ раҳмат қилсин, отангизнинг вирдлари бўлса, ажиб иш бўлар эди.

Жавоб: Отам сўфий инсон бўлганлар. Доимо кундалик вирдларни айтиб юрардилар. Қиблагоҳимнинг вирдлари - бомдод вақтидан илгари юз марта истиғфор айтиш; бомдоддан кейин юз марта “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини такрорлаш; “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил Азийм” тарзидаги юзта тасбиҳ, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юз бор саловат айтиш, ҳар тонг Имом Нававийнинг вирдларини ўқиш ҳамда имкон қадар Қуръон тиловат қилишдан иборат эди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!