Ислом

Кундузи ўйин-кулгу, тунда эса уйқу...

1302

Сила ибн Ашям Адавий раҳимаҳуллоҳ Басра тобеъинларининг улуғларидан бўлиб, фазл, тақво, ибодат ва зуҳд соҳиби бўлган. Бу зотнинг куняси Абу Саҳбо эди.

Сила раҳимаҳуллоҳ шундайин намоз ўқир эдики, намоздан сўнг тўшагига эмаклаб зўрға етиб олар эди.

Ушбу зотнинг маноқиблари кўп.ф

Бу зот қачон бир тўда бефойда ўйинларга машғул йигитлар олдидан ўтганларида:

- Менга  сафарни ирода қилиб, кундузи йўлдан адашиб (бошқа ёққа  кетиб)  қолишган ва тунда эса (йўл юрмай) ухлаб қоладиган қавм ҳақида хабар беринглар.  Улар қачон кўзлаган манзилига ета олишади?  дер эди. 

Бир куни уларга яна шу сўзни айтди.

Шунда йигитлардан бири:

- Аллоҳга қасамки, эй қавм, бу зот бу сўзлари ила фақатгина бизни ирода қилаяпти. Биз кундузлари бефойда ўйин кулгуларга бериламиз. Тунда эса ухлаймиз.

Сўнгра шу йигит Сила раҳимаҳуллоҳга тобеъ бўлди-да, то вафотигача ундан сира ҳам ажралмади.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмонлар ва насронийлар кунни ибодатда ўтказдилар

608 11:00 27.03.2020

Намоз ўқишдан қайтарилган маконлар

6294 00:00 29.02.2020

Миллионер кишининг ҳажда қилган иши...

2430 23:30 21.02.2020

Лаззатлардан бири... тунда!

1927 21:00 19.02.2020

«Аллоҳнинг олдида икки қиёминг бор...»

860 15:00 18.02.2020

Бошқа эҳтиёжларга қараганда намоз муҳимроқ

1013 07:40 17.02.2020
« Орқага