Ислом

Кўнгил томонларда хабарлар...

953

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аъробийга: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ.  Аллоҳу акбару кабиро валҳамдулиллаҳи  касиро ва субҳаналлоҳи роббил аламин ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил азизил ҳаким", дея дуо қилишни ўргатдилар.

Шунда ҳалиги аъробий: "Бу Роббим учундир! Менгачи?", деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам унга:   "Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний, ва аафаний", деб айтгин. Зотан, мана шу айтганларинг сен учун дунё ва охиратингни жамлаш бўлур", деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

  "Бир куни дарс ҳалқасида ўтириб атрофимга қарадим. Менинг дарсимга ўн мингга яқин одам келган эди. Уларнинг барининг қалби юмшаган, кўзларида ёш бор эди. Ўзимга ўзим дедим:

"Улар нажот топиб сен ҳалок бўлсанг, нима қиласан?! ".

  Хавфимнинг сабаби ожизлигим ва тойилишим эканлиги менга аён бўлди.

  Шавқ тили билан Роббимга ёлвордим:

"Илоҳим! Саййидим! Эртага мени азобласанг мен учун эмас,  олийжаноблигингни сақлаш учун азоблаганингни буларга билдирма. Йўқса булар: "Ўзига йўл кўрсатган кишини азоблабди", дейишади.

  Эй Роббим! Пайғамбарингга кишилар: "Мунофиқлар бошлиғи ибн Убайни ўлдиринг " дейишганда у зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Қўйинглар, Муҳаммад ўз асҳобларини ўлдирар экан", дейишмасин", деган эканлар.

   Қанча-қанча ишлар борки инсон у ишларни холис Аллоҳ учун қилганман деб ўйлайди. Бу амаллари билан мағрурланади. Чунки у ўша амалларидаги офатларни кўра олмайди. Бу тўғрида унинг билими етмайди.

  Машойихлардан биридан ҳикоя қилинади. У айтади:

  "Бир масжиднинг биринчи сафида ўқиган ўттиз йиллик намозимни бошқаттан қазосини ўқидим. Чунки бир куни бир узр сабабли масжидга кечикиб келдим. Иккинчи сафда ўтириб қолдим. Иккинчи сафда ўтирганим учун ўзимда бир нав хижолатлик ҳис қилдим. Шундан билдимки, биринчи сафда ўтиришим Аллоҳ учун эмас, ўзим сезмаган ҳолда бундан нафсим хурсанд бўлиши ва қалбим роҳатланиши учун экан".

Илм - Аллоҳдан қўрқиш:

Аллоҳ таоло айтади:

{إنما يخشى الله من عباده العلماء}

"Бандалари ичида Аллоҳдан (ҳақиқий қўрқиш ила) қўрқадиган зотлар фақат уламолардир".

Аллоҳ таолодан тўғри қўрқиб У зотга тўғри ибодат қилиш энг катта илм.

Буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:

“Илм кўп ҳадисларни ёдлаб олиш эмас фақат, балки ҳақиқий илм Аллоҳдан қўрқиш”.

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

“Аллоҳни яхшироқ таниган одам У Зотдан кўпроқ қўрқади”.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан машҳур обид Маъруф Ал-Кархий ҳақларида "у кишининг илми борми?", деб сўралди.

Шунда имом Аҳмад: “Маъруфда энг катта илм бор, у ҳам бўлса Аллоҳдан қўрқиш!” , деб жавоб бердилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фиқҳни билмайдиган сиёсатчи сиёсатчими?

1033 23:00 24.01.2020

Аллоҳнинг адолати  недир?

821 22:30 24.01.2020

Зиёратгоҳдаги бидъат иш — сувга танга ташлаш!

571 20:30 24.01.2020

Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз

2076 08:00 24.01.2020

Умр – олий неъмат

247 07:20 24.01.2020

“Мурид ўз шайхига жуда ёпишиб олмаслиги керак...”

708 19:00 22.01.2020
« Орқага