Илм

Кунлар ўткинчидир

535

Аҳмад ибн Ҳанбал бемор бўлган Бақий ибн Махладнинг зиёратига бордилар ва унга: “Эй Абу Абдураҳмон, Аллоҳнинг савобидан хушнуд бўлинг, саломат кунда касаллик, касаллик кунда соғлик йўқдир”, – дедилар.

Бунинг маъноси шуки, тан-жонимиз соғ вақтида касаллик хаёлга келмай, инсоннинг қасди кучаяди ва орзу-умидлари ҳамда интилишлари кўп бўлади. Оғир дардга чалинганида эса соғлик пайтидаги орзу-интилишлари ёддан чиқади ва нафсни умидсизлик, ҳимматсизлик қамраб олади, тушкунликка тушиб қолади.

Аслида Имом Аҳмаднинг сўзлари ушбу ояти каримадан олинган: “Агарда биз инсонга Ўз марҳаматимизни тоттириб, сўнгра (яна) уни тортиб олсак, (қарабсизки) у умидсиз ва шукрсиз (бўлиб қолур). Агарда унга бирон зарар келиб кетганидан кейин неъматларни тоттириб қўйсак: “Ёмонликлар мендан (ўзича) кетди”, дейди, албатта. Зеро, у мағрур ва фахрланувчидир. Илло, сабрли бўлган ва эзгу ишларни қилганларга, айнан ўшаларга мағфират ва катта мукофот бордир” (Ҳуд сураси, 9-11 оятлар).

Ҳофиз ибн Касир (роҳматуллоҳи алайҳ) айтдилар: “Аллоҳ таоло ушбу оятида инсоннинг ёмон сифатлари ҳақида хабар берди. Мўминлар бундай сифатлардан йироқдирлар. Кишининг бошига неъматдан сўнг мусибат келса, гўё илгари яхшилик кўрмагандек, кенг-фаровон ҳаётда яшамагандек уни умидсизлик, келажакка бўлган ишончсизлик эгаллаб олади, ўтган яхши кунларини инкор этади. Агар мусибати яна ариб, яхшилик етса, неъмат унинг кўзини кўр қилади ва: “Ёмонликлар мендан (ўзича) кетди”, (Ҳуд сураси, 10-оят) дейди”.

Яъни энди менга қайғу-дард етмайди, деб хаёл қилади.

 “…Зеро, у мағрур ва фахрланувчидир” (Ҳуд сураси, 10-оят).

Яъни унга берилган неъматга фахрланади, бошқаларга кибр қилади:

“Илло, сабрли бўлган ва эзгу ишларни қилганларга, айнан ўшаларга мағфират ва катта мукофот бордир” (Ҳуд сураси, 11-оят).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Дада, мени черковга киритишмади...”

4974 22:00 10.12.2019

Жониворларнинг ҳақлари

1039 18:00 05.10.2019

Исломга чақирувчилар учун ихлоснинг зарур эканлиги

660 23:05 10.09.2019

Борига қаноат қилиш ғамни кетказади

709 14:05 09.09.2019

Икки ҳайит намози боби

559 14:00 29.07.2019
« Орқага