Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Кўп ишлаб юборманглар...»

1746

Иш куни узоқ давом этиши оқибатида ҳар йил дунёда юз минглаб киши вафот этади. Ушбу маълумот Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қўшма ҳисоботида келтирилган.

Мазкур ҳисобот 2000-2016 йилларда ўтказилган ва 194 давлатни қамраб олган тадқиқот натижаларига таянган. Қайд этилишича, ҳафтасига 55 соат ва ундан кўп ишлайдиган кишиларда 35-40 соат ишлайдиганларга қараганда юрак хуружи хавфи 35 фоизга, юрак касалликларидан ўлим хавфи 17 фоизга кўп бўлар экан.

2016 йилда дунёда 745 минг киши айнан иш кунининг узоқ давом этиши оқибатида вафот этгани аниқланган. 2000 йилда бу кўрсаткич 30 фоиз камроқ бўлган.

Бундай ўлим ҳолатларининг тахминан 75 фоизи ўрта ва катта ёшдаги кишиларга тўғри келади. Аксар ўлимлар Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани ҳудудидаги мамлакатлар, хусусан, Япония, Хитой ва Австралияда қайд этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: дунё васвасасидан сақланиш

971 19:05 29.04.2022

Қорабоғдаги арманлар ҳам бизнинг фуқароларимиз – Илҳом Алиев

697 16:45 29.04.2022

Дунёга муҳаббат ва ибодат  бир-бирига номувофиқдир

581 19:05 28.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: дунёга муҳаббат

380 19:05 27.04.2022

Дунё мамлакатларида Рамазон шукуҳи (фото)

1318 21:45 06.04.2022

Мисрда «нон исёни» юз бериши мумкин

1953 09:24 17.03.2022
« Орқага