Ахлоқ

Кўплаб оилаларнинг бузилишига сабаб бўлувчилар

1926

Альфонс (канамисол, куёвчак, боқиманда, ориятсиз, ҳамиятсиз, белиоғримаган, хотинига телефон олиб бериб, назорат қилмайдиган, аёлини қизғанмайдиган, аёли кўчада, бозорда савдогар эркаклар билан гаплашиб, оладиган маҳсулотини сотиб олаётганда, уйда ёки кўчада беғам ва беэътибор юрадиган, дангаса) куёвлар...

Маккора, бесабр (эрининг бурнидан ип ўтказиб олган, шу сабабли қайнанаси билан ораси бузилган, келинлик вазифасини бажаришни истамайдиган, дангаса, арзимаган сабабни рўкач қилиб кетаман деб дийдиё қиладиган, турмуш паст-баландликлардан иборатлигини тушунмайдиган ёки тушунишни истамайдиган) келинлар...

Золима (келинга зулм қилувчи, тоғора тўла турли таомларни севувчи, очофат, эридан олдин гапирувчи, эрини бир тийинга олмайдиган, "дама-кароль" типидаги, шариатимизга тўғри келмайдиган урф-одатлар шайдоси, "Аллоҳга нима деб жавоб бераман?" деб эмас, "Одамлар нима дейди?" деган фикрга қаттиқ амал қилувчи, бефаросат) қайнаналар...

Ландовур (хотинининг айтганини қилувчи, хотинига гапи ўтмайдиган, уйдаги ҳамма ишни аёлларга ташлаб қўйган, ўғли, қизининг бахтига, тинч турмушига бепарво, қудаси қарз олиб, қийналиб юборган тоғора-тоғора таомларни уялмай паққос тушириб, безрайиб кекириб, анқовлик ва совуққонлик билан тишини кавлайдиган, оилада ўринга эга бўлмаган, хотини келинга зулм қилса, оғзига талқон солгандек, келиннинг ёнини олишни, хотинига "ўчир овозингни" дейишни билмайдиган ёки билса ҳам эплолмайдиган) қайнаталар...

Маслаҳатчи (келинга зулм қилишда, янгидан-янги усулларни ўйлаб топишда онасига "қимматли" маслаҳатларни бериб, акасининг ёки укасининг оиласи нотинч бўлиши, келин роҳат нималигини билмаслиги учун барча имконият ва салоҳиятини сафарбар қилувчи, ҳар гал эриникидан қизлик уйига чиққанида онасини келинга қарши қайраб, баъзан келинга зулм қилишда онасини ҳам ортда қолдирувчи) қайинсингиллар...

Нозимжон Ҳошимжон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ инсонни ким билан қўллаб-қувватлаган?

1481 23:05 18.01.2020

Элмира Боситхонова: «Оила ва никоҳ масаласида Исломий қадриятлар устувор бўлиши лозим»

704 15:50 18.01.2020

“Шайх уйланмасликка қарор қилди, аммо...”

1533 21:00 17.01.2020

“Отамни уйлантираман...”

1972 21:00 13.01.2020

Бир миллатни йўқ қилиш учун...

3016 19:30 13.01.2020

"Эрингизнинг кўнглига қаранг, дугонажон!"

4282 17:30 13.01.2020
« Орқага