Илм

Кўр қори, кўр мулла...

1592

Одатда Қуръонни ёдлаб олиб, маъносини билмайдиган одамни кўр қори дейдилар. Чунки у фақат ёдлаб олганини ўқиб бера олади, холос. Маъносини билмайди. 

Оят-ҳадисларни маънолари билан ёдлаб олиб, фақат шу ёдлаб олганини гапираверадиган одам менга худди ўша кўр қоридан фарқ қилмайдиган кўр муллага ўхшайди. 

Аслида эса оят бўлсин, ҳадис бўлсин,

1. Уни чуқур тушуниб

2. Қаерда айтилганини

3. Ким учун айтилганини

4. Нима мақсадда айтилганини

5. Қайси ўринларда уни айтиш мумкин эмаслигини

6. Уни айтиш ё айтмасликдан мусулмон умматига қанча фойда ё зарар бўлишини

7. У ҳақдаги олимларнинг қарашларини

8.

9.

10....

кабиларни яхшилаб ўрганиб, билиб, кейин гапирган одам кўзи очиқ раббоний олим бўлади, деб ўйлайман. 

Келса-келмаса ўн беш, инкубатордан чиқаргандек фатволарни чиқаравериш кўп ҳолларда фойдадан зарари кўпроқ бўлаётганига ўзим гувоҳ бўлиб турибман. 

Бир марта устоз Сайфуллоҳ Носирнинг, мен бироз фатволар айтаётган эдим, энди билсам, ҳали фатво айтишга лойиқ даражада илмим йўқ экан, дегандек гапларини ўқиб, ҳайрон қолгандим. 

Устоздан неча баробар илми саёзлар юзлаб, минглаб фатволарни бериб ётишибди-ку, дея ўйга толгандим. 

Бу ишнинг остидаги ҳикматни энди-энди тушуниб боряпман, шекилли. 

Айниқса, баландпарвоз гаплар билан, фатволар билан атрофга мухлис, мурид тўплаш динга хиёнатдан ўзга нарса эмас. 

То қалби таскин топмагунига қадар тилни тийиб, керак бўлса, масалани ойлаб-йиллаб ўрганиб, кейин фатво айтган олим ҳақиқий раббоний олимдир.

Бироз қизишган бўлсам, устозлардан узр сўрайман. Устозларнинг ҳаммасини борича, камчиликлари билан бирга яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Зеро, беайб Парвардигор.

Муқим Маҳмуд

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намангандаги ноёб Қуръон қўлёзмаси

1348 09:56 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1303 19:30 05.07.2020

"Одамлар учун ҳисоб-китоб онлари яқинлашиб қолди..."

1407 17:30 05.07.2020

«Ҳамма кучни Қуръондан оламиз» 

1030 12:00 05.07.2020

Дуонинг ижобат, ҳожатнинг раво бўлиши

1135 07:00 03.07.2020

Уч пора Қуръон ёдлаган мелиса

6217 11:54 02.07.2020
« Орқага