Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кураш Парижни забт этди

568

Парижда ўзбекона кураш: Ўтган дам олиш кунлари Франция пойтахтида юзлаб мухлислар Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган турнирга гувоҳ бўлишди.

Белбоғли кураш (жанг санъати) Ўзбекистон ҳудудида уч ярим минг йил аввал пайдо бўлган. Олимпиададан ташқари жаҳон спорт тармоғига киритилган ва ЮНЕСКО томонидан қўллаб-қувватланадиган миллий ўйинлардир. Кураш бўйича халқаро мусобақалар ўтказиб туриш “Мақсадга ҳалол эришиш” деган ғояни оммалаштириш учун муҳим. Кураш халқаро ҳаракатининг бир орзуси – Олимпиада дастуридан жой олиш. 

Халқаро кураш ассоциацияси президенти, ушбу спорт турининг замонавий қоидаларини ишлаб чиққан Комил Юсупов кураш ҳақида тўлақонли махлумот берди. 

– Биз бу йил Европада тўртинчи марта Халқаро мусобақа ташкил этяпмиз, – деди. К.Юсупов. – Бундай тажбирлардан кўзланган мақсад – ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, курашни оммалаштириш ва ривожлантиришдир. Курашни Европа ўйинлари дастурига киритиш бугунги кундаги устивор вазифаларимиздан бири.  

Очиқ вазн тоифасида 30 мамлакатдан 60 га яқин курашчи иштирок этди. 

Белбоғли курашнинг фахрийлари, усталари гилам устида мухлисларга томошалар кўрсатди. Ўзбекистонлик Муҳаммадкарим Хуррамов, сербиялик Закро Кулум, македониялик Данов Бобон турнирнинг асосий юлдузлари бўлди. Финалда томошабинларнинг қийқириқлари авжга чиқди. Хуррамов ва Кулумнинг ҳал қилувчи баҳсида ўзбек спортчиси сербиялик рақибини мағлуб этди. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада германиялик Ясмин Грабовски ажойиб натижа кўрсатди ва биринчиликни қўлга киритди. Ясмин бутун мусобақа давомида етакчиликни қўлдан бой бермади. Финалда Польша ва франциялик рақибаларини ишончли ғалаба билан ортда қолдирди. Аҳамиятлиси Грабовски биринчи марта бундай мусобақада иштирок этиши. Унинг дебюти юлдузли ғалабага айланди. 

Биринчи ўрин соҳибига 5 минг евро, кумуш медаль соҳибига 3 минг ва учинчи ўринга 2 минг евродан пул мукофоти топширилди. 

Ғалабага иштиёқ билан ҳаракат қилган ва омад кулмаган спортчилар ҳам совғасиз қолмади. Бу гилам устида янги-янги натижалар кўрсатиш учун рағбат бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

89 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

280 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

470 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

270 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

259 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1854 12:50 30.11.2022
« Орқага