Кеча юртимизда яна 94 нафар кишида коронавирус билан касалланиш қайд этилди.
2022 йил 23 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240087 (+94) нафарни ташкил этмоқда. Шундан 41 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Мамлакатимизда карантин чекловлари бекор қилиниб, чет давлатлар билан борди-келди алоқалари тикланганига кўп бўлмади. Коронавирус ўткир респератор касалликларнинг бири эканига кўникдик. Бироқ сўнгги кунларда касалланиш ҳолатларининг ортаётгани хушёрликка чақиради. Салқин ичимликлар, музқаймоқ ва совуткичда сақланган маҳсулотларни чеклаш ёки камайтириш мақсадга мувофиқ. Болаларни чўмилиш ҳавзасига олиб борганда боланинг ва сувнинг ҳароратига эътиборли бўлиш талаб этилади.
Аллоҳ барчамизни ҳимоясида асрасин!