“Kürschner” энциклопедияси: Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳеч қачон зулм қилмаган

22:05 11.07.2019 563

1888 йилда Германиянинг Штутгарт шаҳрида нашр этилган машҳур “Kürschner” номли энциклопедиянинг “Муҳаммад ва Ислом дини” номли бўлимида шундай сатрлар ёзилган:

“Ҳазрати Муҳаммад ғоят чиройли хулқли, табассумли ва жуда ҳам дуруст зот бўлган. Ҳар доим ғазаб ва зўравонликдан қочган. Ҳеч қачон зулм қилмаган. Мусулмонлар ҳамиша чиройли хулқли бўлишларини хоҳлаган, жаннатга айнан ҳусни хулқ эгалари ва сабрли бўлганлар киришини маълум қилган. Тўғрисўз, марҳаматли бўлиш, фақирларга ёрдам бериш, меҳмондўстлик, шафқат кўрсатиш каби фазилатлар мусулмончиликнинг асослари эканини баён қилган. Доимо қаноат билан яшаб, дабдаба ва манманликдан ўзини олиб қочган. Мусулмонлар орасида табақаланиш қилмаган ва энг фақир мусулмонга ҳам катта эътибор билан қараган. Зарурат бўлмаганда муросасиз, қийин ишларга қўл ўрмаган, барча ишларни ширинсўзлилик, ўзаро тушуниш, насиҳат ва изоҳ билан ҳал этишга ҳаракат қилган ва доим муваффақият қозонган. 630 йилда Маккага такрор қайтиб келиб, шаҳарни енгиллик билан фатҳ этади ва қисқа давр ичида ваҳший арабларни дунёнинг энг маданиятли инсонлари ҳолига келтирган”.

“Kürschner” энциклопедияси, 1888 йил, Германия

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!