Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Курскдаги колонияда намозхона очилди

514

Россиянинг Курск вилояти Льгов шаҳрида жойлашган 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида мусулмон маҳкумлар учун намозхона очилди. Ушбу намозхона Курск вилояти жазони ижро этиш федерал хизмати тизимида ҳозирча ягона бўлиб турибди. 

Федерал хизматнинг маълум қилишича, намозхонанинг очилишига бағишлаб ўтказилган маросимда динлараро гуруҳ вакиллари билан бир қаторда 3-сонли ахлоқ тузатиш колонияси раҳбари Владимир Толстихин ва минтақавий жазони ижро этиш федерал хизмати директорининг ўринбосари Сергей Коробко иштирок этди. Маросимни Курск вилояти имоми Исо Салимсултонов олиб борди, у ваъз ўқиди ва маҳкумларга китоблар совға қилди.

Курск шаҳридаги 1-сонли тергов изоляторида ҳам мусулмон маҳбуслар учун намозхона очиш режалаштирилган. 

Қайд этилишича, Курск вилояти бўйича жазони ижро этиш федерал хизмати ва вилоятдаги мусулмонлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Татаристондаги колонияда масжид очилди

818 21:40 05.12.2019
« Орқага