Таҳлил

Кушербаев нимадан хафа?

3961

 «Эзгулик» жамияти раҳбари А.Ташанов фейсбукда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бошида қора булутлар айланаётгани ҳақида пост қолдирган эди.

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда депутат билан боғлиқ бу хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан жуда кўп фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутат Расул Кушербаевни қўллаб-қувватловчи кўплаб постлар қолдирилди. Аммо депутатнинг ўзи бирор изоҳ ёки тушунтириш бермаётган ва бу хавотирларга сабаб бўлаётган эди.

Ниҳоят Расул Кушербаев ижтимоий тармоқ орқали бўлаётган гап-сўзларга муносабат билдириб ўтди.

«Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун: депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб, ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман.

Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат!» -– деб пост ёзиб қолдирган Р.Кушербаев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кушербаев кимнинг арпасини хом ўрди? Ёхуд миллатчилик ҳақида динимизнинг муносабати...

6487 12:02 15.05.2020

Депутат ички ишлар ходимларининг иши ҳақида фикр билдирди

2130 21:30 22.04.2020

Томорқадан унумли фойдаланиш керак, аммо... 

859 18:00 15.04.2020

Тўй ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этмаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда

1096 22:30 24.02.2020

«Қонунга аввало амалдорлар итоат қилсин!»

795 18:40 18.02.2020
« Орқага