Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кутил(ма)ган бурилиш: Исроил – БАА музокараларига Саудия ҳам қўшилиши мумкин

717

АҚШ маъмурияти Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш жараёнларига Саудия Арабистонини ҳам қўшмоқчи. Бу ҳақда Islam-today хабар берди.

Исроил ОАВларининг ёзишича, Америка президентининг куёви Жаред Кушнернинг фикрига кўра Исроил ва БАА ўртасида тинчлик ўрнатиш босиб ўтилган жабҳа. Эндиликда Исроил ва Саудия муносабатларини яхшилашга интилиш зарур.

Бундан ташқари Кушнер жорий йилнинг октябрь ойида Оқ уйда ўтказиладиган Исроил ва БАА ўртасидаги тинчлик келишувининг имзоланиши маросимида Саудия қироли Салмон ибн Абдул Азизнинг қатнашишини истамоқда.

Маълумотларга кўра, Саудиянинг амалдаги ҳамда валиаҳд раҳбари бу масала юзасидан бир тўхтамга кела олмаяпти. Қирол Салмон Исроилни расман тан олиш ва муносабатларни яхшилашга шошилмаяпти. Унинг ўғли Муҳаммад эса бу иш амалга оширилишига қарши эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроилдаги музей араб давлатлари раҳбарларини тақдирлади

223 08:20 20.10.2020

Баҳрайн ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар расман бошланди

166 10:05 19.10.2020

“Исроил Фаластин ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни тўхтатиши керак”

228 12:40 16.10.2020

Таҳлил: Саудия Арабистони Исроил билан дўстлашадими?

1834 15:35 15.10.2020

Исроиллик амалдор: “Озарбайжон армиясига тезроқ ғалаба тилайман”

904 09:40 15.10.2020

Исроил Ғарбий соҳилда яна минглаб ноқонуний турар жой қуради

217 09:05 15.10.2020
« Орқага