Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кувайт: аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

366

Кувайт тарихида илк бор аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат этилди, дея хабар берди КУНА агентлиги.

Бош вазир ўринбосари ва Мудофаа вазири Шайх Ҳамад Жобир ал-Али ас-Сабоҳ вазирликнинг тегишли қарорини эълон қилган. Унда айтилишича, энди аёллар ҳам ҳарбий хизмат ўташ учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Ҳозирча фақатгина тиббиёт ва қўшимча ҳарбий хизматлар учун рўйхатдан ўтса бўлади.

“Кувайтлик аёлларга эркаклар қаторида армияга қўшилиш имкониятини бериш вақти келди”, – дейилади ал-Сабоҳнинг баёнотида.

2018 йил бошида Қатар ҳам аёлларга армияда хизмат қилиш ҳуқуқини берган эди, 2021 йил бошида Саудия Арабистони ҳукумати худди шундай қарорни қабул қилди. БААда аёллар армияда 2014 йилдан бери хизмат қила олади, Баҳрайн ва Уммон армиялари ҳам хотин-қизларни ҳарбий хизматга қабул қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кувайт самолёти бомба ҳақидаги хабар туфайли Туркияга фавқулодда қўнди

499 17:31 07.10.2021

Кувайтда юқори ҳарорат сабаб машиналар эриб кетмоқда

4798 19:15 10.07.2021

Кувайт космосга биринчи сунъий йўлдошини учирди

693 13:05 03.07.2021

Пандемия: эмланмаган кувайтликлар энди хорижга боролмайди

808 14:00 25.05.2021

Ҳарбийлашиш бобида Исроил ҳаммани ортда қолдирди

2354 10:30 04.12.2020
« Орқага