Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кувайт Францияда чиқарилаётган карикатуралардан безовта

2880

Кувайт ҳукумати Францияда Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб кўрсатилган карикатуралар ҳалигача нашр этилаётганидан қаттиқ безовта эканлигини билдирди, дея хабар беради “Анадолу”. 

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги мазкур масалада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. “Сиёсий фикрлар орқали самовий динлар ёки Муҳаммад алайҳиссаломни таҳқирлаш ҳалокатли оқибатларга олиб келади”, – дейилади вазирлик баёнотида. 

16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин шаҳрида ўрта мактаб ўқитувчиси Самюэл Пати 18 яшар чеченистонлик томонидан ўлдирилди. Пати дарс пайтида Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб тасвирланган карикатурани ўқувчиларга кўрсатган эди. Шу воқеадан кейин Францияда мусулмонларнинг уйлари ва ташкилотларига рейдлар бошланиб кетди. Президент Эммануэль Макрон эса бундай бемаза ва одобсиз карикатураларни “ сўз эркинлиги” баҳонасида ҳимоя қилди. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қувайт парламентига аёллар сайланмади

595 16:12 07.12.2020

Кувайт нефт секторини хорижликлардан холи қилмоқчи

439 12:08 26.11.2020

Кувайт ва Қатарда Франция маҳсулотлари бойкот қилинди

4763 23:05 24.10.2020

Кувайтнинг янги амири маълум бўлди

930 10:15 30.09.2020

Кувайт: мамлакатдан 800 мингга яқин ҳинд чиқариб юборилади

3445 09:07 09.07.2020
« Орқага