Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кувайт: коронавирусга қарши эмланмаган фуқаролар чет элга чиқолмайди

162

The New Arab нашрининг хабар беришича, Кувайт ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларнинг чет элга чиқишини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Кувайт Ахборот вазирлиги маълумотига кўра, ушбу қарор 22 майдан эътиборан кучга киради. Тақиқ эмланмайдиган ёш гуруҳидаги кишилар учун амал қилмайди. Аввалроқ коронавирусга қарши эмланмаган чет элликларнинг Кувайтга кириши ман этилган эди.

Кувайтда жорий йил бошидан бери коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортиб бораётгани кузатиляпти. Бу ерда пандемия бошлангандан буён 276 мингдан зиёд кишида мазкур инфекция аниқланган. 

Айни пайтда Ҳиндистонда эпидемиологик вазият оғир бўлиб тургани сабабли у ердан Кувайтга авиақатновлар тўхтатилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кувайт минглаб хорижлик ишчининг рухсатномасини бекор қилди

355 09:00 24.03.2021

Қувайт парламентига аёллар сайланмади

795 16:12 07.12.2020

Кувайт нефт секторини хорижликлардан холи қилмоқчи

471 12:08 26.11.2020

Кувайт ва Қатарда Франция маҳсулотлари бойкот қилинди

4827 23:05 24.10.2020

Кувайт Францияда чиқарилаётган карикатуралардан безовта

2973 16:39 24.10.2020
« Орқага