Кувайтда COVID-19 га қарши кураш доирасида ва инфекциянинг омикрон варианти пайдо бўлгани муносабати билан масжидларда чекловлар қайтадан жорий этилди, дея хабар бермоқда ArabNews.
Энди масжидга келганлар ижтимоий масофага риоя қилишлари, жойнамозларини ўзлари билан олиб келишлари, ниқоб тақишлари ва саломлашишда қўл бермасликлари керак.
Ваъз ва намоз пайтида масжиднинг эшиклари ва деразалари очиб қўйилади.
Бундан ташқари, 9 январдан эътиборан никоҳ маросимида кўп билан олти кишининг қатнашишига рухсат берилади. 9 январдан 28 февралгача ёпиқ жойларда оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланди.
Кувайтда коронавирусга чалинганларнинг умуми сони 425 455 нафардан ошди, қарийб 2,5 минг бемор вафот этди.