Кувайтликлар кўмаги: Туркия жанубида суриялик муҳожирлар учун новвойхона очилди

18:40 12.01.2018 356

Кеча инсонпарварлик ёрдамлари ва хайрия ишлари билан шуғулланувчи кувайтлик бизнесменлар ҳомийлигидаги Тароҳум (Меҳр улашиш) уюшмаси Туркиянинг жанубидаги Шанли вилоятида суриялик муҳожирлар учун новвойхона очди.

Кувайтлик тадбиркорлар томонидан шаҳар марказидаги саноат минтақасида печка қурилди. Очилиш муносабати билан уюштирилган тадбирда кувайтлик ва суриялик бизнесменлар, шу билан бирга Шанли вилояти ҳокими Абдуллоҳ Арен ҳам қатнашди.

Очилиш маросимида Абдуллоҳ Арен журналистларга кўплаб муҳожирлар ёрдамга муҳтожлигига ишора қилиб, “Туркия барча шаклдаги инсонпарварлик ёрдамларини амалга ошириш учун ҳамкорлик қилади”, – деди.

Шунингдек Арен, кувайтлик савобталаб инсонларга муҳожирларга кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик изҳор қилди.

Тадбирда иштирок этган Тароҳум уюшмаси аъзоси Мусо Ҳодийнинг айтишича, новвойхона ҳар куни 100 мингта нон чиқаради ва уларни шаҳар атрофидаги муҳожирларга тарқатади. Шанли вилоятида 550 минг нафар муҳожирлар ҳаёт кечирмоқда.

Инсонпарварлик ёрдамлари ва хайрия ишлари билан шуғулланувчи Тароҳум уюшмаси 2016 йилда Кувайтда мамлакат ичида ва ташқарисида инсонпарварлик ёрдамлари, хайрия ишлари, муолажа тадбирларини амалга ошириш учун ташкил қилинган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!