Кўзи ожиз диндошларимизнинг илм ўрганишларига ёрдам берайлик!

15:32 11.09.2019 303

Бугун юртимизда 60 000 га яқин кўзи ожиз бўлган шахслар истиқомат қилади. Албатта, уларнинг билим олиш борасидаги имкониятлари чекланган. Уларнинг билим олиши, фаровон ҳаёт кечириши учун Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Аввало, Аллоҳнинг буюк каломи бўлмиш муқаддас Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тафсир, маъно таржималари яратилиб, ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадиси шарифлари ва кўплаб мўътабар китоблар ҳам она тилимизга ўгирилди.

Мусулмон юртдошларимиз орасидаги кўриш, эшитиш имконияти чекланган инсонларнинг ислом арконларини бажаришлари учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарлидир. Уларнинг динимиз аҳкомларини ўрганишлари учун ўқув курслари ташкил қилиниб, бунга оид махсус ёзувдаги қўлланмалар ва аудиокитоблар дарддошларимизга туҳфа этилаётгани бунинг ёрқин исботидир. Шу ўринда юртимиз раҳбарига, Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси мутасаддиларига, ногиронларга зарур диний адабиётларни ҳомийлик асосида нашр этишда сидқидилдан кўмак бераётган саховатли инсонларга самимий миннатдорчилик билдириб, уларга буюк Роббимиз Аллоҳнинг ажру мукофоти насиб этишини тилаб қоламиз.

Кўриш имконияти чекланган кишиларнинг динимизга доир билимларини бойитиш, мустаҳкам эътиқодга эга бўлишларини таъминлаш йўлида ҳали кўплаб диний адабиётлар нашрига зарурат мавжуд. Демакки, ушбу эҳтиёж қондирилишида ҳомийлар, хайр-саховат эгаларининг қўллаб-қувватлови, молиявий кўмаги талаб этилади.

Шуни эътиборга олиб, қалбида иймон, амалларида эзгулик устувор бўлган инсонлардан зикр этилган хайрли мақсадлар рўёби йўлида ўз мурувватларини аямасликларини сўраймиз. Шояд бунинг самараси ўлароқ кўзи ожиз диндошларимизнинг илм ўрганишлари учун янада кенгроқ йўллар очилса, диний-маърифий манбалардан фойдаланиш имкониятлари кенгайса. Биз ўз ўрнида бу каби эзгу ишларга бел боғлаган, илм қадрини баланд тутган маърифатпарвар юртдошларимизга Яратганнинг ўзи мадад бериб, битмас-туганмас ажру савоблардан насиб этишини истаб қоламиз!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича бирортангиз комил мўмин бўла олмайсиз», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари, барчангизни ушбу хайрли ишда иштирок этишга чақирамиз!

Боғланиш учун масъул шахслар:

Усманходжаев Шахриёр Саидамирханович

Телефон +998 97 517 77 55

Telegram +998 93 551 77 55

Шавкат Алимов

Телефон: +998977331538

Пул ўтказиш (Click, Payme)

8600 0204 4006 3670

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!