Кўзи ожизлар Рамазонда Қуръонни икки карра хатм қилишмоқчи

17:30 18.05.2019 307

Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида вилоят муфтийлиги ва шаҳар ҳокимиятининг ташаббуси билан кўзи ожизлар учун Қуръон курси очилган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Курсда йигирма нафар кўзи ожизлар Брайл алифбосида босилган Қуръони Каримни ўрганишяпти. Улар Рамазон муносабати билан муқобала бошлашди (тиловат пайтида бошқаларнинг ўқилаётган сураларни Қуръондан кузатиб бориши) ва бу ойда Қуръонни икки бор хатм қилишни режалаштиришган.

“Кўзи ожиз дўстларимиз бу ерда Брайл алифбосида Қуръони Каримни ўрганишади. Жуда яхши ҳис қилишлари, сезгиларини йўқотмаган бўлишлари керак. Ҳамма нарса бармоқларининг учида. Ҳеч ким ўргана олмайман демасин, Аллоҳга шукр, бу ерда турли ёшдаги шогирдларимиз бор”, – дейди устоз Зайнаб Оқбош.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!