Аҳли ирфон

Кўзингни  олиб  қоч.  Давом  этма

1856

“(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар, авратларини (ҳаромдан) сақласинлар ! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ишлардан Хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар, авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!..” (Нур сураси, 30-31-оятлар).

Жарир  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинди:   «У  киши  айтди:  Мен  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламдан  беихтиёр,  тўсатдан  содир  бўлган  назар  хақида  сўрадим.  Ул  зот  жавоб  бердилар:  Кўзингни  олиб  қоч.  Давом  этма».  Муслим ривояти.

Абдуллоҳ  ибн  Масъуд  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди: «Аллоҳ таоло  деди:  (харом  қилинган)  назар  иблиснинг  заҳарли  ўқларидан  биридир.  Кимки  мендан  қўрқиб  уни  тарк  қилса  уни  шундай  бир  иймонга  алмашиб  қўяманки,  унинг  ҳаловатини  қалбида  ҳис  қилади».Тобароний ва Хоким ривояти.

Абу  Умома  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди:  «Қайси  бир  муслим  (бегона)  аёлнинг  авратига  назар  қилиб,  сўнгра  Аллоҳнинг  ғазабидан  қўрққан  ҳолда  ундан  кўзини  олиб  қочса  Аллоҳ  унга  шундай  ибодат  берадики  унинг  лаззатини  қалбида  ҳис  қилади». Аҳмад ва Байҳақий ривояти.

Бурайда  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди:  «Ҳой  Али  биринчи  назарга  иккинчисини  эргаштирма. Чунки  биринчиси  сен  учун  (Яни  беихтиёр  бўлгани  учун  унга  жавобгар  эмассан)  иккинчиси  эса  сени  зиёнинггадир». Абу Довуд ваТермизий ривояти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Номаҳрамга назар солишнинг оқибати

1253 10:13 18.01.2020

Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш

1889 07:00 26.10.2019

Ислом бегона аёлларга қарашни нега ҳаром қилди?

2279 19:05 23.07.2019
« Орқага