Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Кўзлари ожиза аёл 67 ёшида ҳофиза бўлди

899

Туркиянинг Бурдур вилоятида истиқомат қилувчи Хадича Жан бор ғайратини ишга солиб, 67 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёдлади ва ҳофиза бўлди. 

Онахон қизалоқлик пайтида хасталик туфайли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган. У телевизор ва радиодан Қуръон тиловати тинглашни яхши кўради, кунлардан бирида ўзи ҳам Қуръонни тўлиқ ёдлашга қарор қилди ва масжидда очилган курсга йўл олди.

Аслида Хадича Жан 1998 йилда Истанбулдаги вақфлардан бирида Брайл алифбосида Қуръон ўқишга ўрганган. 2002 йилда эса Дузжа вилоятидаги Қуръон курсига бориб, Қуръон ёдлашга киришди. Бироқ бу вақт давомида ота-онаси ва акаси вафот этди. “Кўзларимнинг ожизлиги ҳеч қачон мени қўрқитмаган. Қуръонга бўлган муҳаббат туфайли барча тўсиқларни унутдим. Унинг уни кўрар кўзим бўлди”, – дейди у. 

Ниҳоят Хадича она Қуръонни тўлиқ ёдлашнинг уддасидан чиқди. Бурдур вилояти муфтийси Анвар Туркман уни табриклаб, Брайл алифбосида босилган олти жилдлик Қуръони каримни совға қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

277 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

580 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

426 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

900 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1020 18:30 24.01.2022
« Орқага