Наср

Лаби Ҳовуз ёхуд бир жуфт зирак тарихи

1677

Лаби Ҳовуз - 1510-1530-йилларда қурилган ушбу ансамбль Бухоро амирлиги бош вазири Нодир девонбеги номи билан бевосита боғлиқлиги ҳақида кўплаб тарихий фактлар мавжуд.

Дастлаб бу ерда Лаби Ҳовуз билан биргаликда Нодир девонбеги хонақоҳи ва карвонсарой қурилади. Карвонсарой вақф мулкига берилиб хонақоҳни харажатларини қоплаб туриш режалаштирилган эди. Лекин ўша вақтлардаги Бухоро амири Лаби ҳовуз ансамбльидаги Карвонсаройни янглишиб кетиб, халқ олдида мадраса дея эълон қилиб юборади. Шу тариқа Амрнинг юзидан ўтолмаган сарой амалдорлари Карвонсаройни мадрасага айлантиришади. Бу ҳолат Нодир девонбеги мадрасасининг қурилишида ҳам яққол билиниб туради. Амирликда бир хил режа асосида қурилган мадрасалардан фарқли равишда Нодир девонбеги мадрасаси ичида масжид ҳам, катта қироатхона ҳам йўқ. Кейинчалик карвонсаройнинг хоналари мадраса фаолиятига мослаштирилади. Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳ токи чор Россияси босқинига қадар фаолият олиб борган.

Шунингдек, халқ оғзаки ижодида ҳам бу иншоот ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Ривоятлардан бирида Лаби Ҳовуз ва унинг атрофидаги биноларни маҳр эвазига берилган зирак баҳосига қурилгани ҳақидадир.

Нодир девонбегининг ўзи йирик амалдор бўлса ҳам, оиласи ўрта қатлам вакили бўлган. Девонбеги ёшлигидан анча илмга чанқоқ бўлади ва тезда амал пиллапояларидан кўтарилиб, Бухоро амирининг Бош вазири Девонбеги этиб тайинланади. Амир қароргоҳида ишлаб юрган вақтларида бой ва мансабдор кишининг қизини севиб қолади ҳамда унга совчи қўяди. Маҳрга қимматбаҳо тошлар билан безатилган бир жуфт тилла зирак берилади.

Келин учун берилган ушбу маҳр камдек кўринади ва қиз андак хафа ҳам бўлади. Сабаби бўлажак келин анча бой оилада яшаган, куёв бола ҳам унча-мунча эмас, нақд Бухоро амирлигининг Бош вазири- Девонбеги эди. Шундай бўлсада никоҳга қиз томонидан розилик билдирилади ҳамда тўй бўлиб ўтади. Ўзининг тилла-тақинчоқларини мўъжазгина сандиқчаларда сақлайдиган аксар сарой хонимлари каби Девонбегининг аёли ҳам ўз тилла-тақинчоқларини ва ушбу зиракларни сандиқчага солиб қўяди.

Шу аснода бир қанча йиллар ўтади. Бир кун аёл сандиқчани очиб қараса бир жуфт зиракнинг биттаси йўқ бўлади, уни қидириб ҳам топа олмайди. Сўнг девонбегининг аёли хонадонда тўполон кўтаради, уйимизда ўғри чиқибди дея ҳар тарафга жар солади. Шу аснода Нодир девонбеги келиб аёлини тинчлантириб, зиракни бир жуфти керак бўлгани учун олганини айтади.

Бир қанча вақт ўтиб Нодир девонбеги келади ва аёлига Бухоро шаҳрини айланишни таклиф қилади. Девонбеги аёлини ўша вақтда эндигина қуриб битказилган Лаби Ҳовуз ансамбльига олиб боради. Бундай сўлим гўша, катта ҳовуз ва чиройли бинолар девонбегининг аёлини ўзига мафтун этади. «Бундай чиройли бинолару ҳовузни ким қурди, қачон қурилди булар ?» дея Девонбегидан савол сўрайди. Нодир девонбеги бир қачон вақт олдин олган зирагини эслатади ҳамда ўша зиракнинг биттасини эвазига ушбу биноларни қурдирдим дейди. Шундан сўнггина девонбегининг аёли маҳр учун берилган ушбу бир жуфт зиракнинг нақадар қимматбаҳо эканлигини тушуниб етади.

Ҳозирги кунга келиб Бухородаги Лаби ҳовуз ансамбли янгидан таъмирдан чиқарилган ҳамда шаҳар аҳли ва сайёҳларнинг севимли гўшасига айланган. Лаби ҳовузнинг салқин шамоли ва унга ўрнатилган чироқли фавворалар билан бир қаторда, Бухородаги бошқа тарихий обидалардан фарқли ўлароқ, бу иншоотда кечки вақтларда ҳам одам гавжум бўлади ва меҳмонларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жалолиддин Мангуберди ким эди?

5554 16:00 25.10.2019

Мана бизнинг оналаримиз қандай бўлишган!

1133 14:00 21.10.2019

Тарихда бугун: машҳур вазир Низомулмулк ўлдирилди

1270 17:30 14.10.2019

Исроилда «бронза даврининг Нью-Йорки» топилди

829 18:30 08.10.2019

Усмонийлар даврида илмнинг аҳамияти

941 17:00 06.10.2019

«Мир Араб» мадрасасининг 500 йиллик санасини халқаро даражада нишонласак яхши бўларди!

863 17:55 23.09.2019
« Орқага