Янгиликлар

Лагерлардаги уйғурлар “битирувчи” бўлди

1799

Шарқий Туркистон (Шинжон) губернатори Шуҳрат Зокир “касбий таълим марказлари”дагиларнинг аксари битирувчи бўлиб уйларига қайтганини ва “бахтли яшаётганини” маълум қилди.

 “Евроньюс” хабарида айтилишича, Пекиндаги матбуот анжуманида Шуҳрат Зокир АҚШнинг Шарқий Туркистон бўйича позициясини танқид қилган.

“Шинжонда турли этник гуруҳларга мансуб кишиларнинг ҳаётига террор таҳдид қилган пайтда АҚШ сукут сақлаган эди, – деди у. – Ҳозир Шинжон тинмай ривожланяпти, барча этник гуруҳлар тинч-тотув яшаяпти ва ишлаяпти. АҚШ хавотирда, шунинг учун Шинжонга қарши қоралаш кампаниясини бошлади. Бироқ ҳеч қандай куч Шинжонни барқарорлик ва ривожланиш йўлидан тўхтата олмайди”.

Шунингдек, у АҚШ Вакиллар палатасида Пекиннинг уйғурларга нисбатан сиёсати қораланганини Хитойнинг ички ишларига аралашиш деб баҳолади. 

БМТ ва бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Хитой тахминан 1-3 миллион уйғур ва бошқа мусулонларни лагерларда мажбуран ушлаб турганини айтиб келади. Бироқ Шуҳрат Зокир бу рақам ҳақиқатга тўғри келмаслигини иддао қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Уйғурлар миллий буюмларидан ҳам маҳрум этиляпти”

1531 15:41 16.01.2020

Хитойга бойкот эълон қилган боксчининг камари олиб қўйилмади

1242 16:20 11.01.2020

БМТнинг махсус маърузачиси Шинжонга бормоқчи

1229 19:30 06.03.2019

Ғарб давлатлари элчилари Шинжонга бормоқчи

848 08:00 16.11.2018

Хитой мусулмонлар учун концлагерлар мавжудлигини илк бор тан олди

2122 21:40 11.10.2018
« Орқага