Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Латвия Россия жосуси 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

383

Риганинг Видземский суди Валентин Фроловни Россия фойдасига жосуслик қилганликда айблаб 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Ушбу қарор суднинг ёпиқ мажлисида чиқарилган. Фроловга Жиноят кодексининг ноқонуний маълумот тўплаш ва уни тўғридан-тўғри хорижий давлат разведкасига бериш айби қўйилган. Суд маъмурияти маълумотларига кўра, у разведка хизмати биносининг ўзида маълумот йиғган. Фроловга 5 йил қамоқдан ташқари, 3 йил пробация кузатуви ҳам қўлланилиши белгиланган. Унинг сўнгги олти ойда қамоқхонада ўтиргани ҳам жазо муддатига қўшилади. Қарорнинг кучга киргунига қадар Фролов гаров эвазига қўйиб юборилган. Аммо унга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган.

8 май куни Латвиянинг «De facto» теледастури Рига атрофида яшовчи Фроловнинг россия фойдасига узоқ муддат жосуслик қилиб келганини маълум қилди. У 1980 йилларда Совет армиясида хизмат қилганлиги ва ҳозирда қурилиш соҳасида бизнес билан шуғулланиши очиқланган.

Давлат хавфсизлик хизматининг йиллик ҳисоботида айтилишича, Фролов НАТО кучларининг жойлашуви тўғрисида маълумот тўплаган. У ўтган йили қамоққа олинган. собиқ жосуснинг адвокати Эгон Русанов қамоқ ўрнига гаров эвазига уй қамоғи билан алмаштиришни сўраган. Шундан кейин у 30 минг евро эвазига озод қилинган.

Бундан ташқари, Латвия махсус хизматлари жосуслик билан алоқадор 8 ишни ўрганишда давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда зилзила содир бўлди

42 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

182 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

657 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

69 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

491 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

128 11:45 02.07.2022
« Орқага