Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Латвия яҳудийларга товон тўлайди

1845

Латвия парламенти Сейм Холокост қурбонлари учун товон тўлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Рига шу тариқа “Холокост ва совет ҳокимияти давридаги фаолият” натижасида юзага келган “тарихий адолатсизлик оқибатларини” тузатиш ниятида. 

Янги қонунни 64 нафар депутат ёқлади, 21 нафар депутат эса қарши чиқди. Латвия парламентида жами 100 та ўрин бор.

Ҳужжатга кўра, 2023 йилдан бошлаб Латвия яҳудий жамоасига ўн йил ичида 40 миллион евро, яъни ҳар йили 4 миллион евродан тўланади. Ўз навбатида, Холокостдан омон қолганларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилади. Латвиядаги яҳудий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида яҳудий мактаблари ва маданий лойиҳаларини молиялаштириш режалаштирилган.

Қонунда Латвия давлати Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар томонидан яҳудийларнинг мулкини тортиб олиш ва мамлакатдаги яҳудийларни йўқ қилиш учун жавобгар эмаслиги таъкидланган. Бироқ 1991 йилда мустақилликка эришган давлат яҳудий жамоасига мулкий йўқотишларини қоплаши ахлоқ ва адолат нуқтаи назаридан тўғри бўлади.

Иккинчи жаҳон урушигача Латвияда 95 мингга яқин яҳудий яшаган. 1941-1944 йилларда Германия истилоси пайтида улардан 70 мингдан ортиғи ҳалок бўлган. Ҳозир Латвияда 9500 га яқин яҳудий яшайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвия Президенти: Биз Украинани ғалабаси учун қўллаб-қувватлашимиз керак

951 21:35 07.04.2023

Латвия маст ҳайдовчилардан тортиб олинган автомобилларни қаерга жўнатмоқчи?

803 15:11 17.02.2023

Латвия Россия элчисини мамлакатни тарк этишга мажбур қилади

741 09:35 24.01.2023

Латвия: Давлат хавфсизлик хизмати рус тарғибот канали ходимини ҳибсга олди

1203 23:16 05.01.2023

Латвияда “Дождь” телеканали жаримага тортилди

1017 11:20 03.12.2022

Ўзбек разведкачилари «Кембрия патрули» мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

988 16:00 13.10.2022
« Орқага