Янгиликлар

Лавров Москвада Исломий жиҳод ташкилоти бошлиғи билан учрашди

1004

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Фаластин Исломий жиҳод ташкилоти раҳбари Зияд ан-Наҳал учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Россия ТИВ матбуот хизмати. 

Томонлар босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги вазиятни, шунингдек, ФОТ платформасида Фаластин бирлигини тиклаш мавзусини муҳокама қилишди. Суҳбатдошлар бу саволни

Исроил билан тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйиш учун зарур шарт деб ҳисобладилар.

Россия ташқи ишлар вазири Москванинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш учун асос сифатида икки давлат тамойилига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Лавровдан кейин Ислом жиҳоди етакчиси билан вазир ўринбосари Михаил Богданов учрашув ўтказди.

Москва вақти-вақти билан Фаластин қаршилик ҳаракатлари билан маслаҳатлашувлар олиб боради. Ўтган ҳафта Исмоил Ҳиния бошчилигидаги Хамас ҳаракати делегацияси Россияга ташриф буюрган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда кўп қаватли уй портлади

780 22:30 04.04.2020

Қозон-Москва самолёти миналаштирилгани хабари берилди

1544 09:30 25.03.2020

1959 йил: Москвадаги эпидемия ва карантиннинг фойдаси

3062 22:30 24.03.2020

Москва: «Внуково» аэропортида ўзбекистонликлар вақтинча туриши учун терминал ажратилди

501 16:00 23.03.2020

МДУ олимлари уч ой ичида коронавирусга қарши вакцина яратишга тайёр эканликларини эълон қилишди

760 17:30 18.03.2020

Москва вилоятида янги масжидлар қурилиши мумкин

265 16:40 13.03.2020
« Орқага