Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лавров: Қитъадаги муаммоларини Африка давлатларининг ўзлари ҳал қилишлари керак

670

Африка муаммоларини Африка давлатларининг ўзлари ҳал қилишлари керак. Бу Россиянинг принсипиал позициясидир. 

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Угандада мамлакат ташқи ишлар вазири Жеже Одонго ва президент Явери Мусаваний билан музокаралар ўтказганида айтиб ўтди.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг БМТдаги ваколатини кенгайтириш тарафдори. 

Шу билан бирга, мустамлакачилик сиёсатининг такрорланиши бугунги кунда Ғарб давлатлари позициясида ҳам яққол намоён бўлаётганини, улар алоҳида мамлакатлардан у ёки бу позицияни эгаллашни талаб қилишини таъкидлади. 

Мисол тариқасида Россия дипломатияси раҳбари Ғарбнинг Украина атрофидаги инқирозга муносабатини қайд этди. 

Уганда Россия дипломатияси раҳбарининг Африка мамлакатларига сафар қилган учинчи давлатидир, Лавров аввалроқ Миср ва Конгога ташриф буюрган.

Мавзуга алоқадор мақолалар:

Макрон: Франция Россиянинг Африкадаги режаларини кенгайтиришга йўл қўймайди

Россия ташқи ишлар вазири Мисрга борди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

211 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

410 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

237 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

226 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1742 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

757 11:54 30.11.2022
« Орқага