Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ле Пен: «Франция президенти бўлсам, масжидларни ёпаман!»

2163

Аввал хабар берганимиздек, Францияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида рақобатлашадиган Макрон ўта ўнг сиёсатчи Ле Пен ўртасида жонли эфирда дебат бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, 24 апрель, якшанба куни Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган номзодлар – амалдаги президент Эммануел Макрон ва ўта ўнгчи сиёсатчи Марин Ле Пен иккинчи тур олдидан France 2 ва TF1 телеканалларининг ҳамкорликдаги жонли эфирида учрашиб, ўз дастурлари юзасидан сайловчиларнинг саволларига жавоб берди.  

Ле Пен “исломчилик”ка қарши курашмоқчи эканлигини ва Макроннинг бу борадаги сиёсати самарали эмаслигини илгари сурди. Макрон эса уни фуқаролар уруши чиқишидан огоҳлантирди.

Ле Пен: “570 та масжидни ёпаман!”

“Исломий мафкура”га қарши кураш қонунини қабул қилишни мақсад қилганини билдирган Ле Пен, Исломга қарши эмас, “Исломчилик” билан курашаётганини иддао қилди. Ле Пен “исломчилик”га қарши кураш доирасида “радикаллашган” деган баҳона билан 570 та масжидни ёпишни хоҳлаётганини айтди. 

Жамоат жойларида рўмол ўрашни тақиқлаш заруратини баҳолаган Ле Пен: "Рўмолни исломчилар ўрнатган. Кўпчилик рўмол ўраган аёллар, айтишга журъат қилмасалар ҳам, бошқа иложи йўқ деб ўйлашади. Аёллар озод бўлиши керак. Бунинг учун улар жамоат жойларида рўмолни тақиқлашлари керак", деди. 

Ле Пен ҳижоб тақиқи “исломчилик”га қарши кураш доирасида амалга оширилишини иддао қилди. 

Сайланган тақдирда маълум шартлар остида ўлкада туғилганларга берилган фуқаролик ҳуқуқини бекор қилишини тушунтирган Ле Пен жиноятга алоқадор хорижликларнинг депорт қилинишини билдирди. 

"Сиз фуқаролар урушини бошлайсиз"

Онадўли ахборот агентлигининг хабарига кўра, Макрон диний рамзларни, жумладан, рўмолни ҳам тақиқламаслигини айтди. 

Макрон агар жамоат жойларида рўмол ўраш тақиқланадиган бўлса, унга бошқа диний белгиларни ҳам тақиқлаш кераклигини таъкидлади ва Ле Пенни фуқаролар уруши чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. “Агар буни қилсангиз (яъни рўмолни тақиқласангиз) , фуқаролар уруш бошлаб берасиз. Бу жуда жиддий нарса!" деди у. 

Макроннинг таъкидлашича, бу тақиқ ҳеч нарсани англатмайди ва Францияга "хиёнат"дир. Ҳукумати билан “исломчилик” билан курашаётганликларини ва кўплаб уюшмаларни ёпганликларини ифода этган Макрон мамлакатдаги 99 та масжиднинг “бўлгинчилик” билан айбланганини, 23 таси эса ёпилганини айтди.

Макрон Ле Пенга мурожаат қилар экан, Ислом динига амал қилувчи миллионлаб мусулмон инсонлар ҳам мамлакатда бемалол яшашни исташларини айтди.   

"Африка билан алоқаларни ривожлантириш керак"

Ўта ўнгчи номзод Африка билан янги муносабатларни ривожлантириш кераклигини ва Африка Франция учун таъсир доираси эканлигини айтди. 

Макрон эса Ле Пенга муносабат билдирди ва Африка давлатлари билан алоқаларни ривожлантирганликларини ва бу қитъага аҳамият берганликларини айтди. 

Бундан ташқари, икки номзод бир-бирларининг ваъдалари ва французларнинг ҳаётига тааллуқли бўлган сиёсатларини танқид қилишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция Малидаги “Такуба”ни тугатди

261 09:40 02.07.2022

Германияда G7 саммитига қарши акция ўтказилди

565 11:05 27.06.2022

“ЛГБТ” кийимини кийишдан ҳазар қилган футболчи ПСЖни тарк этмоқчи

2035 10:30 23.06.2022

Россия билан Франциядаги исломофобиянинг фарқи

1762 22:20 22.06.2022

Макрон парламентдаги мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда

226 10:15 22.06.2022

Жазоирда инглиз тили мактаб дастурига киритилди

233 14:45 21.06.2022
« Орқага