
“Лего” компанияси қочқин болалар учун 100 млн доллар ажратди

Даниянинг “Лего” компанияси очган “Лего” жамғармаси мьянмалик роҳинжалар ва суриялик болаларга мўлжалланган таълим лойиҳаси учун 100 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Таълим лойиҳаси “Сезам кўчаси” теледастурини тақдим этувчи Sesame Workshop ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилади.
Лойиҳа доирасида мьянмалик ва суриялик болаларга китоблар, ўйинчоқлар ва видеолар тақдим этилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши учун сарфланадиган 100 миллион доллар беш йил давомида ажратилади.
“Лего” жамғармаси, лойиҳанинг мақсади болаларнинг ўйин ўйнаш орқали ўрганишларини таъминлаш ва уларда келажакда керак бўладиган кўникималарни шакллантириш эканини маълум қилди.


Azon TV (тест режимида)
Azon FM онлайн радиоси
Саволим бор...
Сўровнома
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
Сўровнома натижалари (3304 та овоз):
Аҳмад Муҳаммад сўзи
“Билмайман”ни биласизми?
"Олимнинг салоҳияти унинг нима дейишида ё сукутида аён бўлади"
“Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас!”
"Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас"
Тарозунинг икки палласи
"Унинг розилигини топишгина инсонни икки дунё саодатига мушарраф этади"