Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

ЛГБТ фаоллари калтакланди, ИИВ муносабат билдирди

7698

Кеча Юнусобод туманидаги Амир Темур хиёбони олдида ЛГБТ фаоллари деб гумон қилинган йигит ва қизни уришга ҳаракат қилинган ҳолат юзасидан ИИВ расмий маълумот берди.  “20-25 нафар шахслар қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этишган. Аниқланишича, мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган” – деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда воқеа юзасидан турли хил фикр ва мулоҳазалар тарқалди. Жумладан, Расул Кушербаев ўз телеграм каналида ушбу жараёнга муносабат билдирди:
“Бўлиб ўтган тартибсизликни жамиятнинг онгли аъзоси сифатида ҳеч қачон оқлай олмайман. Ва  барчани “оломон жамият” қиёфасини кўрсатмай, муаммоларни босиқлик билан “диалог” орқали ҳал этадиган маданиятли мамлакат фуқаролари сифатида намоён қилишга чақириб қоламан. Биз асли бундай эмасмиз-ку! Тартибсизлик, “оломонлик” ва “провокация”га йўл қўймайлик! Тартиббузар ва бунга чорловчи “провокатор”ларга эса қонуний чора кўрилишини сўраб қоламиз” – деб таъкидлаган Расул Кушербаев.

Депутат ўз фикри орқали ҳамюртларимизни ортиқча ҳаракат қилишдан, ўзларига тегишли бўлмаган ишларга бурун суқмасдан ҳар ишни ўз эгасига қўйиб беришни сўраган. Шу билан бир қаторда, бу жараённи кузатаётган ҳар бир юртдошимиз ўз фикрларини билдириб ўтган. Шулардан бири Twitter'да шундай ёзади “Скверда бесоқолбозларни қаттиқ калтаклашибди. Провокация бўлди дейишяпти, тартибсизликка айланиб кетибди. Охири бахайр бўлсин”.

Бу каби фикрлар жуда кўп, ҳар ким ўз дунё қарашига қараб фикрини ёзган. Фақат асл ҳақиқат бир оз бўрттирилган, чунки ИИВ баёнотида калтакланиш тўғрисида айтилмаган, аксинча “уришга ҳаракат қилинган” дейилган. Бу ерда бўлса “қаттиқ калтаклашибди” деб гап тарқалмоқда. Шундай экан, бу каби ёзишмалар қанчалик ҳақиқат эканлиги аниқ эмас, биз ИИВ баёнотига суянган ҳолда фикр билдирмоқдамиз. Телеграмда TentakMinds каналида ушбу воқеа тўғрисида шундай дейилади:

“Анализни чуқурроқ қилинг, азизлар. Ишнинг орқасида кимлар ва қандай мақсадлар турганлиги ҳақида фикр юритинг, тафаккур қилинг”.

Ҳақиқатдан ҳам бу жараёнга юзаки қараб, ақлсизлик билан иш юритиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бизнинг динимиз ҳар бир ишга ечим топиб бера олади, ўзбошимча иш қилишдан қайтаради, “Қош қўяман деб, кўз чиқариш” керак эмас. Кечаги воқеада иштирок этган фуқаролар қай мақсадда чиққанлиги бизга аниқ эмас, лекин аниғи шуки жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Безорилик” аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ёшлар ота-онаси ва яқинларини ташвишга қўйгани, тинч ҳаётини, ҳаловатини йўқотгани қолди, холос. Бу иш, яъни ўзбошимчалик қолганларга ибрат бўлса яхши бўларди.

Яна такрор айтамиз ҳар ким ўз иши билан машғул бўлсин, инсонийлик қиёфасини йўқотганларга Аллоҳ кифоядир.

 

Нурбек Ғофуров

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА АҚШ ва Буюк Британия элчихоналарининг қилиғидан ғазабланди

1822 15:50 02.07.2021

АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ЛГБТ байроғини осди

3035 17:20 17.05.2021

АҚШ элчихонасига ЛГБТ байроғи осиладими?

2209 14:30 27.04.2021

Лўттибозларни ким молиялаштиради?

6346 21:30 30.03.2021

Twitter’да Azon.uz мухбири Al-Jazeera мухбири билан ЛГБТ тарғиботи бўйича тортишди

11169 21:00 30.03.2021
« Орқага